Get Mystery Box with random crypto!

Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, ҳамиша ул | QALBDA QUR'ON

Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, ҳамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни ҳадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.
Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз, иншааллоҳ!

Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло ҳақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг. Кун ора чўнтакларига бироз бўлса ҳам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
Улар бизни катта қиламан деб, Аллоҳ берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!
Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг...

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA