Get Mystery Box with random crypto!

Кунлардан бир кун, бургут қарғадан сўрабди: — Сен нега жуда уз | QALBDA QUR'ON

Кунлардан бир кун, бургут қарғадан сўрабди:
— Сен нега жуда узоқ йил умр кўрасан? Бунинг сири нимада? Сен юз йиллаб яшайсан мен эса 20 йилдан ортиқ яшамайман, — дебди.

Қарға бургутга ўзининг орқасидан учишни буюрибди ва икковлашиб бир ташландиқ ерга учиб боришибди. Қарға у ерда ўлиб ётган эшакни кўрсатиб дебди:
— Мана менинг узоқ умр кўришимнинг сири, мен сенга ўхшаб емак топиш учун катта куч сарфламайман. Ўлимтик ҳайвонларни еб кунимни кўриб кетавераман. Сен эса кичкина қуённи тутиш учун ҳам катта куч, меҳнат сарфлайсан. Шуни ҳисобига мен сендан кўра кўпроқ умр кўраман. Истасанг сен ҳам ейишинг мумкин.

Бургут ўлимтик эшакка яқинлашиб ундан татиб кўрмоқчи бўлибди. Аммо ҳеч яқинлаша олмабди. Яқинлашган сари жирканиб орқага тисарилиб кетаверибди. Бир нечта уриниш фойдасиз кетганидан сўнг қарғага қараб:
— Қарға, энди тушундим сени сирингни. Аммо менга тўғри келмас экан. Сенга ўхшаб сарқитларни еб, узоқ яшагандан кўра. Ўзимнинг меҳнатим билан энг покиза таомларни еб, қисқа аммо шарафли умр кўрганим яхши. Сенга ўхшаб йиртқичлардан қолган ташландиқ таомларни еб, уларни чизган чизиғидан чиқмай, узоқ яшагандан кўра, душманлар олдида  бошим тик тутиб яшаб шарафли ўлганим мен учун азизроқ, — деб кетибди.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA