Get Mystery Box with random crypto!

Таҳорат қайси хасталиклардан сақлайди? Абу Умома Боҳилий рози | QALBDA QUR'ON

Таҳорат қайси хасталиклардан сақлайди?

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳу: «Қачон покликни ўз жойига қўйсанг, гуноҳинг кечирилган ҳолда ўтирасан», деган.

Таҳоратнинг фойдалари:
1. Таҳорат ила банда Аллоҳнинг муҳаббати ва розилигига эришади.
2. Таҳорат намоз, тавоф, Қуръонни ушлаш учун бўлган шартдир.
3. Таҳорат мусулмонга боғлиқ масжиди, кийими, уйи, бозори каби барча нарсалар учун умумийдир.
4. Таҳорат баданнинг сиҳати ва иймоннинг қувватидир.
5. Таҳорат енгил тарафни олиш, барча нарсада мўътадил бўлиш каби, диннинг кўзга кўринган шартларидан биридир.
6. Ички поклик ташқи поклик каби ва виждон поклиги бадан поклиги каби, балки ундан ҳам муҳимдир.
7. Таҳорат Аллоҳдан бошқа кўра олмайдиган ибодатдир. У билан иймоннинг соғломлиги билинади.
8. Таҳорат жамиятда озодаликни таратади ҳамда нафсга қувонч ва сурур бағишлайди.
9. Таҳорат турли хасталиклардан сақловчи омилдир.

Таҳоратнинг тўрт даражаси бор:
1. Сиртни бетаҳоратлик, ифлослик ва ортиқча нарсалардан поклаш.
2. Аъзоларни гуноҳлардан поклаш.
3. Қалбни ёмон хулқлар ва разолатлардан поклаш.
4. Қалбни Аллоҳ таолодан ўзга нарсалардан поклаш.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

Кўпроқ дўстларингизга юборинг

Қалбда Қурон Каналига Обуна
Бўлинг

https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx
https://t.me/+SrUXCD7X1H04Lqsx