Get Mystery Box with random crypto!

Яқинда ЎҒИЛ уйлаган ХОНИМЛАР ва ЖАНОБЛАР! Ҳадемай Ҳайит. КЕ | QALBDA QUR'ON

Яқинда ЎҒИЛ уйлаган ХОНИМЛАР ва ЖАНОБЛАР!

Ҳадемай Ҳайит.

КЕЛИН томондан келадигон ҲАЙИТЛИК дастурхонини келишини кутиб, тишларингни чархлаб, иштаҳани тоблашни бошлаб юбордиларингми?

Ўша дастурхонларда келган таомларни сўлакларингни оқизиб еб турганларингда, ичларингга таом эмас, ОЛОВ кираётганини ҳеч ўйлаб кўрганмисизлар?!

Чунки, ўша дастурхонларни, келин томон ҳеч вақти хурсанд бўлиб, рози бўлиб жўнатмайди. Кафолат 100 %

Агар виждонларинг бор бўлса, иймондан асар бўлса, ҲОЗИР айни пайти. Келин томонга айтиб, ДАСТУРХОН жўнатмасликларини қаттиқ тайинланглар.

Келин томонда сизларни жиғилдонларингни тўлдириш мажбурияти йўқ!
Хулоса: Бирор марта келин томонга сизлар ҳам, ЯХШИ ҚИЗ ўстирганларинг учун деб сизлар ҳам ҳеч йўқ тўртта нон жўнатганларингни эслай оласизларми? Албатта йўқ!
Ҳеч йўқ қуруқ РАҲМАТНИ ҳам қизғонасизлар.

(Иложи бўлса Телеграм каналларида ҳам улашинглар . Чунки кўп қайноналар ТЕЛЕГРАМДА ўтиради . Кошки инсоф - виждони уйғонса )


#Ибрат

БИЗГАҚЎШИЛИНГ