#Солиҳлар_гулшани ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди. Мен ундан сўрадим: – Сиз вафот этмаганмидингиз? – Вафот этгандим. – Ўлим қанақа экан? – Яхши, – деди у хурсанд бўлиб. – Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми? – Ҳа. – Қайси амал манфаатлироқ экан? – Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар. «Солиҳлар гулшани» •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! Линкни босиб каналга обуна бўлинг! https://t.me/joinchat/QuLZ5QfJX6GzUkk_ 19.0K viewsedited 03:31