Get Mystery Box with random crypto!

Биринчи президентимизни хотирлаб МАНГУ ҚАЛБИМИЗДАСИЗ Ислом о | BiR NaFaS KiFoYa 🌼

Биринчи президентимизни хотирлаб

МАНГУ ҚАЛБИМИЗДАСИЗ

Ислом ота... бу кун сизга,
Таъзим этмоқ бурчим билдим.
Даста гуллар пойингизга,
Тушайин деб шошиб елдим.

Ота... сизнинг хизматингиз,
Ёдимиздан чиқмайди ҳеч.
Улкан, улкан ҳимматингиз,
Қалбимизда эртаю кеч.

Истиқлолнинг илк кунида,
Тўғри йўлга бошладингиз.
Ором олмай ой нурида,
Ҳалол ошни ошладингиз.

Ватан ичра кезиб юрсам,
Ҳар гўшада изингиз бор.
Чор атрофга қараб турсам,
Даргоҳларда исмингиз бор.

Меҳрибоним қабрингиздан,
Оллоҳ нури ёғиб турсин.
Ёш авлодлар шаҳдингиздан,
Тумор тикиб илиб юрсин.