Get Mystery Box with random crypto!

Ислом Каримов таваллуд топган сана — 30 январь ҳар йили кенг н | BiR NaFaS KiFoYa 🌼

Ислом Каримов таваллуд топган сана — 30 январь ҳар йили кенг нишонланади.

Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 25 январь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорда белгилаб қўйилган.

Қарор «халқимизнинг самимий тилаклари ва хоҳиш-иродасидан келиб чиқиб, она Ватанимиз мустақиллиги, эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматларини инобатга олиб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, Ўзбекистон Қаҳрамони Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида» қабул қилинган.