Get Mystery Box with random crypto!

​ AТРОФДAН УЗИЛИНГ ВA ҲAҚИҚИЙ ЭРКИНЛИКНИ ҲИС ҚИЛИНГ! Ҳаёти | ❤QALB QUVONCHIM ❤| AYOLLAR PSIXOLOGIYA KLUBI

​ AТРОФДAН УЗИЛИНГ ВA
ҲAҚИҚИЙ ЭРКИНЛИКНИ ҲИС ҚИЛИНГ!

Ҳаётимдаги энг бахтли қарорларимдан бири, одамларга мен ҳақимда нима деб ўйлашларига рухсат берганимдир…

Бу уларнинг ўйлари, фикрлари ва улар ўз вақтини ўзлари тўғри деб ҳисоблаган нарсаларига сарфлашларидир…

Бу ерда менга нима бор?

Шунда, мен ажойиб эркинликни ҳис қилдим…

Ҳеч кимга нисбатан оғриқни ҳис қилмайман! Яъни нафрат, алам, кечира олмаслик, инсонлардан нимадир кутиш ва шу каби туйғулардан озод бўлдим!

Мен баҳс-мунозараларга бир дақиқа сарфламайман…
Мен ҳеч қандай муҳокамага қўшилмайман…
Мен ўз ишимни ёки ҳақлигимни исботламайман…
Ўзимга ишонтиришга ҳаракат қилмайман!

Aтрофни фикридан узилинг, бу сизга ҳақиқий эркинликни ҳис қилишингизга имкон беради!
Aммо атрофингиздагилар сизга тоқат қила олмай қолишлари, Сизни қабул қила олмай қолишлари мумкин!
Сиз учун бу жараён эмас,
Сиз билан кечаётган жараён муҳим бўлсин!

Aтрофдагиларни
ўй-фикрларидан бутунлай узилишингиз Сизга эркинлик беради, ҳамда умумий тозаланишни амалга ошириб беради.

Ҳар қандай даражадаги ортиқча нарсалардан ҳолос бўлиш
бу - психологик саломатликни сақлаб қолиш шартларидан бири.

Ҳеч нарса бизни бошқаларнинг фикрига қарамлик ва ўзимизга нисбатан бўлган зўравонлик, ўзимизни қабул қила олмаслик даражасида вайрон қилаолмайди!
Чунки биз доим бировларнинг истаклари, орзу-умидларини қондиришга интилганимизда, албатта автоматик тарзда ўзимиздан узоқлашамиз...

Ўзингизни танланг,
ўзингизни Севинг!

Ўзингиздан бошқа ҳеч ким сизнинг ҳаётингизга таъсир қилмасин…
Шунда, Сиз ҳам бировдан нимадир кутиб, олтин умрингизни зое кетгазмайсиз!

Ҳаммани ҳаёти давом этади, Сиз ўз ҳаётингиз билан бўлинг!
Бу биргина ҳолат Сизга:
• ҳақиқий эркинлик;
• инсонлардан нимадурлар кутмай яшашни;
• нафрат, алам ва шу каби салбий туйғулардан узоқлашишингизда;
• ўзингиз билан тўлақонли севгини ҳис қилишингизда ва буни атрофга таратишингизда чуқур ёрдам беради!

Сиз қандай шароитда бўлишингиздан қатъий назар, қаерда бўлишингиздан қатъий назар, ким бўлишингиздан қатъий назар
ИШОНИНГ
СИЗ СЕВГИСИЗ,
СИЗ БAХТСИЗ!
Шунчаки буни ҳис қилишингиз учун ўзингизга рухсат беринг!



@qalb_quvonchim
@psixolog_qalbdosh