Get Mystery Box with random crypto!

​​ҲАЁТИНГИЗДАГИ ЭНГ МУҲИМ ИНСОН...БУ КИМ? ⠀ Саволга жавоб бе | ❤QALB QUVONCHIM ❤| AYOLLAR PSIXOLOGIYA KLUBI

​​ҲАЁТИНГИЗДАГИ ЭНГ МУҲИМ ИНСОН...БУ КИМ?

Саволга жавоб бердингизми? Айнан ким дарҳол ақлингизга келди? Ишончим комилки, аксарияти бу сизнинг фарзандингиз, турмуш ўртоғингиз, ота-онангиз... Тўғрими?

Аммо, азизим, энг муҳим одам – бу сиз Ҳа, айнан сиз. Ҳозир бу ерда гап эгоизм ҳақида эмас, гап ўзингизни тўғри қабул қилишдадир.
Болалигимизда бизга биринчи бўлиб сингил ёки укамиз ҳақида ўйлаш, ўйингоҳда бизнинг севимли ўйинчоғимиз билан бўлишиш, партадошимизга ёрдам бериш, кейин эса ўзимиз ҳақимизда ўйлашимиз ўргатилади.

Шундай тарзда биз, истакларимиз муҳим эмас, аввал бошқаларга ёрдам бериш керак деган тушунча билан улғаямиз. Тўғри, ёрдам бериш керак, аммо ўзингизга зарар етказмасдан... афсуски, кўпчиликда ушбу ҳолатлар кўпинча содир бўлади.

Аёл ўз қизиқишларини унутиб ва эрининг қизиқишларига эргашиб, яхши хотин бўлишга интилади; ҳеч қачон буни қадрига етмайдиган болаларининг барча инжиқликларига кўникиб, яҳши она бўлишга интилади; ўзига жуда кўп ва қийин ишларни олиб, яхши ҳамкасб бўлишга интилади; мижозларини хафа қилмаслик учун ўз маҳсулотининг нархини пасайтириб, улар учун яхши сотвучи бўлишга интилади ва ҳ.қ.

Ушбу ҳоллар сиз учун танишми? Ушбу пайтларда СИЗ қаердасиз? Тилакларингиз-чи? Истакларингиз орқали сиз ҳақиқий ўзлигингизни, йўлингизни кўришингиз мумкин. Лекин бизга буни амалга оширишга жамият, дўстлар ва ҳатто энг яқин одамларимиз ҳам рухсат бермайди. Кейин эса тушунмовчиликлар бирин кетин келиб чиқади... ва охир оқибат “Мен жуда ҳам қаттиқ ҳаракат қиляпман, аммо бахтим қаерда?” деб ўзингиздан сўрайсиз.

Аммо, энг мухими нима эканлигини биласизми? Бунда ҳеч кимнинг айби йўқ Бу сизнинг танловингиз ва сизнинг бугунги ҳаётингиз ҳам сизнинг танловингиздир.
Ҳа, сиз шундай тарзда тарбиялангансиз, лекин сиз аллақачон улғайиб бўлдингиз... ва бугун сиз мустақил равишда нима яхши ва нима ёмон эканлигини, ҳозир сизга нима кераклигини ва нима эратагача кутиши мумкинлигини ҳал қила оласиз.

Тўғри, баъзан буни англаш ёқимли эмас, лекин англаганингиздан кейин ўз ҳаётингизни ўзгартиришингиз мумкин бўлади

Шундай қилиб, ҳаётингизда энг мухим инсон ким?

Талиа Халаба

@qalb_quvonchim
@psixolog_qalbdosh