Get Mystery Box with random crypto!

#Xayrli_tong Эрта тонг турган эмас, яхши кайфият ила уйғонг | ❤QALB QUVONCHIM ❤| AYOLLAR PSIXOLOGIYA KLUBI

#Xayrli_tong

Эрта тонг турган эмас, яхши кайфият ила уйғонган одамнинг куни яхши ўтади. ..

Енгил-елпи нарсалар учун сиқилманг, бугун яшанг, чунки кеча энди йўқ, эртага ёки бўлади ёки йўқ, ҳамманинг ўз ҳақиқати бор ва улар сизники билан тўғри келмаслиги мумкин...

Ҳаётда энг муҳими бу - Меҳр, Қадр - Қиймат, Дийдор , Муҳаббат, қолгани эса.. барчаси Шуҳратпарастлик...

Инсоннинг муаммоси фақатгина унинг қалбида бўлади...

Ҳар бир умрингиз лаҳзасидан завқ олишга ҳаракат қилинг... Доим шуни ёдда тутинг-ки, бу дунёда сизнинг иккинчи ҳаётингиз бўлмайди, ваъдаларга эмас, ҳис қилаётган туйғуларингизга ишонинг.

Кайфиятингизни туширманг, билинг-ки, бугунги кун ҳаётингиздаги энг яхши кун бўлиши мумкин.

Кунингиз аъло кайфиятда, омадли лахзаларга, мехрли учрашувларга бой ўтсин!

@qalb_quvonchim
@psixolog_qalbdosh