Get Mystery Box with random crypto!

Инсон энергетикаси нима? Инсон энергетикаси – бу сиртдан ози | Qalb Nuri | rasmiy kanal ✅

Инсон энергетикаси нима?

Инсон энергетикаси – бу сиртдан озиқлантириб туришни талаб этувчи нозик тузилишдир. Агар нимадир инсон биомайдонини бузишга уринса, бу уни нафақат ҳаётий энергиядан, балки, омадидан ҳам айиради.

Энергия билан боғлиқ муаммолар етарлича хавфли. Негатив ореолаларини пайдо қилувчи ва биомайдонни вайрон этувчи хавфлардан қутулиш, ҳар бир бахт-саодатга ўзига жалбэтишни истайдиган инсон учун энг асосий вазифага айланиши лозим.
Хавф манбаларидан бири салбий энергетикали одамлар саналади ахир,уларнинг сизникига ўхшаб бошқа негатив предметларданда кўпроқ таъсирлари бор.

Ҳаётий энергиянинг етишмаслиги нимаси билан хавфли?
Биринчидан, энергетика етишмаслиги инсонни омадсиз қилиб қўяди. Бизнинг ҳар биримиз танамиз ва руҳиятимиз тарқатадиган ўзига хос микротўлқинлар тарқатувчи Борлик маркази билан боғланган. Агар инсон энергетикаси заиф бўлса, унда бу унинг Борлик билан заиф равишда боғланганлиги ва унинг истакларини эшитмаётганлигини англатади. Омад бундай турдаги инсонларни камдан кам пайқайди.

Иккинчидан, иммунитет пасаяди. Бу эмоционал ва жисмоний иммунитетга тегишли. Эмоционал ҳимоя истаган нарсага эришишда ҳалалберувчи шубҳаларни тўғри ҳазм қилиш, негатив хаёллар билан курашишда керак бўлади. Заифлашиб қолган аура инсонни оғир руҳий кайфият ва апатия, чарчоқ ва тушкун кайфиятга дучор қилади. Айнан шунинг учун ҳам бундай одамлар энергетикаси нормада бўлган инсонлар орасида доимо ажралиб туришади.
Инсоннинг биомайдонини заифлаштирувчи, ҳар бир одам дуч келиши мумкин бўлган учинчи хавф – бу, кўз тегишидир. Энергетик қалқонингиз ёмон ишлашни бошлайди, шунинг учун ҳам сизнинг душманларингизнинг ва сизга ёмонлик тилайдиганларнинг кўзи сизга бемалол тегиши мумкин,бунда улар бу ишни билмаган ҳолда қилиб қўйишлари мумкин. Биомайдони заиф бўлган одамлар қарғиш ва иссиқ-совуқ қилишларга дучор бўлишлари мумкин.

Энергетикангизга зарар кўрсатувчи нарсалар:

Эски –туски буюмлар. Бу рўйхатга эски мебел, оёқ кийим ва кийим-кечакларни киритиш мумкин. Агар уйингизда эскириб қолган нарсалар учун махсус жой ажратилган бўлса, унда сиз ҳимояланган ҳисобланасиз. Лаш-лушлар нафақат яшаш жойингизнинг кичкинагина бир қисмини,балки, бутун бир уйни ивирситади. Барча шу уйда истиқомат қилувчи одамлар ҳаётининг позитив бошланишларни кемирувчи бу негатив энергетика уй бўйлаб айланиб юради. Эски –туски нарсалар уйда қанчалик кўп бўлса, шу уйда истиқомат қилувчилар ҳам шунчалик кўп касалга чалинишади ва урушишади.

Синиқ идишлар ва кўзгулар. Дарз кетган чашка ва ликопчаларни уйда йиғманг. Бу жуда хавфли, чунки, биз улардан еб- ичамиз,яъни ҳаётий кучларимизни тўлдирамиз. Бундай идишлар тоза,янги ва ёқимли бўлиши лозим. Кўзгу –бу энергетика тўпланадиган жой, бежизга ундан диний маросимлар учун фойдаланишмайди. Синган кўзгу худди балкондаги талай эски-туски нарсалар каби ишлайди.
Бировларнинг тумори. Умуман олганда, бегоналарнинг нарса ва буюмлари ўз-ўзидан хавфли. Кийим-кечак ёки тақинчоқларни сотиб олаётганда ёки алмашаётгнада,энг яхшиси, бегона энергетикани тозаловчи маросим ўтказиш лозим. Агар олаётган буюмингиз тумор бўлган бўлса, яхшиси, уни умуман қабул қилмаган маъқул. Чунки, у буюм токчага қўйган тақдирингизда ҳам сизга хавф солиши мумкин.
Бировларнинг расми.
Агар одам сиз билан яшамаса ёки сизга ёқмаса, унда унинг тушган тасвир ўзидан бузғунчи энергетикани тарқатади. Бу нафақат биомайдон қонуни,балки оддий мантиқ тарафдан ҳам тушунарли бўлса керак. Агар, бирор киши сизга ёқмаса, автоматик тарзда биргина расм билан ўзи ҳақида эслатиб туриб ҳам яхши яшашга ҳалал бериши мумкин.

Марҳумлардан қолган буюмлар. Марҳум инсонга тегишли бўлган буюмларни,энг яхшиси, ўз уйингиздан йироқда сақлаганингиз маъқул. Улар уйингизнинг ижобий энергетикасини бузади, айнан шунинг учун ҳам улардан қутулиш лозим.
Сўлган гуллар. Сўлиб қолган гулларнинг кўриниши ўзи одамни хафа қилади. Мутахассисларининг таъкидлашларича, ўз нормал ҳолатини йўқотган гулдасталар уйга ёмон кайфият, уруш-жанжаллар ва омад билан боғлиқ муаммоларни жалб қилар экан.

T.me/qalb_nuri_official