Get Mystery Box with random crypto!

Қиз тарбиялаётган оталар учун! Диққат эркаклар: Ҳаётинг | ҚАЛБ МАЛҲАМИ_ПСИХОЛОГ КЛОРА ХУДОЙБЕРДИЕВНА

Қиз тарбиялаётган оталар учун!

Диққат эркаклар:
Ҳаётингиздаги барча содир бўлаётган, майда чуда нарсалардан тортиб, сўзларингиз, хатти ҳаракатларингизга эҳтиёт бўлинг. Яқинингиздан мехр аяманг, айниқса, ота онага ва фарзанд.

Болаликдан тасвирлар мисоллар -
"Ёзги ёмғир"

42 ёшли аёл, отаси болалигида дам олаётган ёзги лагерга келганини эслади. Улар бирга лагер яқинидаги ўрмон йўли бўйлаб сайр қилишарди ва ёзда палласи тўсатдан ёмғир ёға бошлади. Улар тезда скамейкага ўтиришади, Ота эса дарров соябонни очади, ота ва қизи соябон остига яширинишди. Ёшлигидан ушбу воқеа қизчанинг хотирасига мухрланиб қолган. Аёл, бутун умри давомида, кучли хаяжон билан, ушбу воқеани, отамнинг ёнида хавфсизлик туйғуси тимсолида доимо эслар экан. Аёл ҳаётида қийинчиликлар ва муаммоларни бошдан кечирганда, ушбу хотираларни қайта қайта эслар, унга рухий далда, қўллаб-қувватлайдиган куч қувват берар экан.