Get Mystery Box with random crypto!

Қарз берувчи ва олувчилар учун эслатма! الدّيْنُ شَيْنُ الدِّ | 💎 QALB GAVHARI💎

Қарз берувчи ва олувчилар учун эслатма!

الدّيْنُ شَيْنُ الدِّينِ

Қарздор (бўлиб юравериш) киши ақидасининг гўзал эмаслигидандир.

Шарҳ: Инсоний муносабатларда қарз олди-берди қилиш табиий ҳолат. Бу муҳим масалада қарз олувчининг ҳам, қарз берувчининг ҳам хос масъулиятлари бор. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мўминларга мурожаат қилиб: “Эй, имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз!...” (Бақара, 282) деб амр қилган ва оят давомида қарз олди-бердисининг тартибларини батафсил баён этган. Фуқаҳолар, оят ва ҳадис мазмунидан келиб чиқиб, қарзга оид масалада икки муҳим нуқтага эътиборни жалб қилганлар.

Биринчидан, қарз берувчи шу берган маблағи эвазига ҳар қандай кўринишда бўлсин, моддий ва маънавий манфаатдорликни кўзламаслиги керак, акс ҳолда, у қарздорга нисбатан зулм қилган бўлиб қолади ва ғаразгўйлик билан ундирилган маблағ рибога айланиши эҳтимолдан узоқ эмас. Зулм ҳам, рибохўрлик ҳам катта гуноҳлар сирасига киради, бундай хатти-ҳаракат учун ҳаёти дунёда ва охиратда жазо муқаррардир.

Иккинчидан, қарз олувчи қарзини ўз вақтида кам-кўстсиз қайтариши керак. Бунга лоқайд бўлиб, бесабаб чўзиб юрмаслиги, олишдан олдин қайтариб беришга қодир эканига амин бўлиши, ўзгалар мулкига хиёнат қилмаслигини, бировнинг моли бўйнидаги омонат эканини унутмаслиги зарур. Зеро, ҳадисда таъкидланганидек, қарздор бўлиб юриш диндор киши учун иснод келтирадиган салбий иллатлардандир. Қарзни ўз вақтида ёки муддатидан илгарироқ қайтариш катта фазилат бўлиб, инсоннинг жамиятда муносиб обрў қозонишига сабаб бўлади.

"Жавомиъул калим"да