Get Mystery Box with random crypto!

Биз домла билан параллель дунёларда яшасак керак. Домла жамият | 𝑸𝒂𝒍𝒃_𝑫𝒆𝒏𝒈𝒊𝒛𝒊𝒎...

Биз домла билан параллель дунёларда яшасак керак. Домла жамиятни совет давридан қолган мафкурада айблабдилар. Халқ бойларни ёмон кўрар экан... Қани эдия. Қани эди ҳаммаси домла айтганларидай бўлганида. Аммо афсуски мен яшаётган жамиятда бойлар ҳукмрон.

Фикримни тушунтиришга ҳаракат қиламан:

Ҳали бирорта диний маросим, дунёвий мажлис, конференция, тўй-маракалардан бирорта ҳаромхўр, коррупционер, монополист, нолойиқ раҳбарни ҳайдалганини эшитмадим. Қайтанга бойларга ҳамма эшиклар ланг очилганини кўряпман.

Шаҳарни энг катта ароқ сотадиганини тўйига шаҳардаги ўн битта жоме масжиддан, ўнтасини бош Имом хатиблари ва саноқсиз қорилар келганида ҳайратда қолганман. Ҳатто бир домлага "домла, ахир ароқфурушку? Нега бордингиз?", деганимда "Биз шариатда яхши гумонга буюрилганмиз. Уйида турган икки туп хурмо дарахтини ҳосилини сотиб, маросим қилган, деб гумон қиламиз", деганида тахта бўлиб қолганман.

Бобом ўлганларида ўзлари чиқадиган масжидни Имоми айтилган. Бораман, деганлар Имом домла. Икки соат қолганида кела олмайдиган бўлиб қолганлар. Чунки, шаҳардаги энг катта бойни наркоман ўғли передоз бўлиб ўлган экан. Ўшаникига югуриб кетганлар Имом бува. Бу Имомларни аҳволи.

Тармоқда Салимбой, Ғофурбойлар ҳақидаги видеолар остидаги изоҳларни ўқинг. Фаришта ҳожи акалар, деб ўйлайсиз. Ваҳоланки, бутун дунёда наркотик билан шуғулланадиган "Братва" аъзоси Ғофурбой ёки Салимбойваччаларни нимасига ҳавас қилиш мумкин?

Ака-укалар бор. Беш вақт масжидда. Трамадол олиб келиб сотар эди. Катта партияда. Қўқонда кўпчилик танийди. Ўзидан сўралганида "биз дори деб олиб келамиз ва аптекаларга тарқатамиз", деган "форточка" очган. Шу ишини ҳамма билса ҳам бирорта одам советча фикрлаб нафратини изҳор қилмайди.

Бирам-бирам ҳожи акалар бор - монополист! Ҳеч ким ҳеч нима демайди. Нафратланмайди. "Сўрашмайман сен ҳаромхўр билан", демайди.

Шаҳарда бензин танқис. Ҳамма заправкалар литридан уради. Буни ҳамма билади. Саксон бензинга газолин қўшади. Ҳозирда эса тиккасига саксон бензинни "тўқсон икки", деб сотяпти. Мана шуларни эгалари ҳам шаҳарда таниқлик "фалончи ҳожи", деган одамлар. Бирортасини бирор жойдан ҳайдалганини ёки маросимларга айтилмай қолганини эшитмадим.

Каримов ўлганида уввос солиб йиғлаган халқни бойларни ёмон кўришда айблаш учун жамият ҳолидан хабарсиз бўлиш керак. Пост ёзганлар, фотиҳага борганлар, "дунё ҳувуллаб қолди", деган катта-катта блогерлар индамай, ҳеч ким сезмади, деб юрибди соллана-соллана.

Гулнорани кетидан югуриб, меморандум ёзаман, деганлар бошқа опасини кетидан югуряпти ҳозирча.

Мурод Назаровни тарафини олиб, халқни бойларни ёмон кўришда айблашди. Дарахтларни кесиб, уйлар қурган, сотган, варрагини президент админстрациясидаги акалари учириб берган монополист одамни ёмон кўриш айб бўлса, мен айбдорман.

Энди эса Ортиқҳўжаев... Вужуди монополия, коррупция, лоббизм, офшор билан шуғулланадиган одам ҳақида балладалар битиляпти. Нима эмиш: саховатли эмиш. Ёрдам қилган эмиш. Мард эмиш. Тарихда ўтган қотиллар, товламачилар, мафия бошилар ҳақида ҳам кўплаб мардлиги, жасурлиги, саховатлиги ҳақида гаплар тарқалган. Икки соат олдин у жойга ўтириш мумкин эмаслигини айтган полиция ходимини отиб ўлдирган Алкапоне "Мени юрагимда тоза ва виждонли одам яшайди", деган экан.

Масжидни қураётган устага Прадо совға қилган Зеромах ҳожиларни;

Зориқиб келган одамга уй совға қилиб, машина ҳам берган мафиябошини;

Шаҳарга уч юз минг долларга гул экиб, саховат қилган куёвларни;

Бутун бир районни газдан қарзини тўлаб берган "ҳожи оналарни" ҳам биламиз..

Шаҳарда "дастурхончи", деб ном чиқарган, кимдир қамалса, диний мотив билан олиб кирилса, иши хуржун бўлса, одам ўлдирса ўртада туриб, "СНБ" га дастурхончилик қилиб тирикчилик қиладиган ҳаромхўр масжид қуриб берди. Бутун бошли масжид ўша одамни номи билан аталади. Юқоридаги ишидан хабари йўқлар "ҳожи ака", деб эъзозлайди. Эҳсонларини, яхшиликларини айтиб юради.