Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек хотин қизлари қўлидаги кишан ҳақида Куни кеча 'занжирим | 𝑸𝒂𝒍𝒃_𝑫𝒆𝒏𝒈𝒊𝒛𝒊𝒎...

Ўзбек хотин қизлари қўлидаги кишан ҳақида

Куни кеча "занжиримизни узайтириб беринг" дея президентга илтижо қилинган илтимосноманинг бошида имзоси турган такфирчи диний пропагандист Мубашшир 8 март арафасида хотин қизларни камситувчи иқтибос пост қўйди. Бу унинг хотин қизларни камситувчи илк пости эмас. Бу хотин душмани ва унинг кўрмуридларига шуни эслатиб қўймоқчиман. Ўзбекистон конституциясида хотин қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли деб ўқлоғидай қилиб ëзиб қўйилган. Бу нима дегани? Бу дегани нотариус¸ суд ëки умуман жамиятда бир хотиннинг гувоҳлиги бир эркакники билан бир хил деганидир. Эркаклар хотин қизларни контрол қилиб юрувчи полиция эмас деганидир. Юз балки минг йиллар давомида эркаклар жамияти хотин қизларни камситиб хўрлаб келди. Улар ожиза дея оëқ ости қилинди. Хоразмда хотинни ночор дейишади. Шовот ва Моноқда "тийлик" (таглик яни эркак остида ëтадиган) дейишади. Қорақалпоқ тилида эса ночор деган сўз хотин қиз деган маънода расман луғатга кирган. Кулол¸ кўнчи¸ темирчи кабилар иримига кўра уларнинг дўконига хотин қиз оëқ босса "барака кетаркан" Автобусчи ëки таксистлар ва тужжорлар кун бошланишидаги илк клиенти хотин қиз бўлишини исташмайди. Бу диëрлардаги оддий аҳоли ҳам¸ мафкура¸ дин ва давлат ҳам минг йиллар давомида хотин қизларни камситиб ошоқлаб келган. Бу жамият зехнияти ўғил бола туғилса "давлат қуши" қиз бола туғилса "кўнгил ҳуши" деб қарайди. Кетма кет қиз бола туғилса "Тўхта" деб исм қўяди. Туркманларда қиз бола исмларида ўғил болалар улуғланади. "Ўғилжон" "Ўғилкийик" "Ўғилбўлсин" Менимча бу одат бошқа турк эллари ҳусусан қозоқ қипчоқларда ҳам бор. Бу зеҳният яратган мақоллар абсолют регрессив. "Қиз сақлагунча туз сақла" "Хотин бошлаган тўй тарқайди" "Қизини урмаган тизини (тиззасини) урибди" ва ҳоказо. Тўқилган ривояту асотирлар ҳам хотинларни камситишга қаратилган. Масалан Амир Темирнинг хотини Бибихоним ҳақидаги ривоятда хотинлар худди бўялган юмурто (тухум) кабидир. Усти ҳар хил бўлса ичи бир хил деган хулоса берилади. Бундай ривоят асотир¸ мақолу маталлардан тўйинган ўзбек эркаги кунора хотинини дўппослайди¸ камситади. Ўроқ¸ кетмон¸ болта¸ пичоқ¸ кетмон¸ ғишт¸ лом билан уриб ўлдиради. Кейин эса "эркакман" деб жун босган кўкрагига шаппатлаб ўтиради. Умуман бирор нотўғри иш қилган одамга қараб "бу эркакни иши эмас" деб дакки берилади. Нега? Хотинлар фақат ëмон ва номаъқул иш қиладиган яратиқ эркаклар эса фақат яхши иш қилиши керак бўладиган ижобий махлуқми? Асло ундай эмас. Бемаза оналар ўғилларни қизларидан устун қўйишгани боис миллионлаб саводсиз жохил қўлидан иш келмайдиган латта эркаклар суруви шаклланди. Ўзи учун ўл етим бўлиб жамият¸ дин¸ мафкура ва давлатдан ëрдам кутмаган аксар ўзбек қизлар эса яхши ўқиб¸ чет тилларни ўрганиб ўқишларга кириб ўзлигини топишди¸ бой бадавлат бўлишди. (Ношуд латта қашшоқ ўғлига яхши ишда катта ойлик оладиган қиз абераман деган она ва совчилар тизими шаклланган шу кунда) Эрдан ажраган хотинлар бу урод чмо эрдан алимент кутмай ўзини ўтга чўққа уриб пул топиб боласини боқмоқда. Алимент тўламайдиганлар армияси эса путинпараст арабпарастга айланиб исмомутда ис чиқса бориб текин ош кўрса ўзини уриб юрибди. Ўзбек хотин қизлари ва уларга эркаклар муносабати ҳақидаги картина худди шундай. 100 йил олдин жадид шоир Хамза айтган гап бугун ҳам актуал.

Келди очилур чоғинг ўзлигинг намоëн қил
Парчалаб кишанларни ҳар томон паришон қил

Rassom tuz

@Qalb_Dengizim