Get Mystery Box with random crypto!

#ДУО • Аллоҳдан имконсиз деб билганингизни сўранг! • Аллоҳ т | Қалб дафтари

#ДУО

• Аллоҳдан имконсиз деб билганингизни сўранг!

• Аллоҳ таоло дуо учун Ўзига кўтарилган қўлни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади.
• Шундай экан дуога қўл кўтарган пайтингизда энг буюк орзуларингизни сўранг!
• У Зот учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқ.
• Пайғамбар алайҳимус саломларнинг дуоларина назар солинг-а?! Улар зоҳирда имконсиз нарсаларни сўрашар ва парво қилишмасди. Чунки уларнинг иймонлари тугал ва зарра қадар шубҳалари йўқ эди.
• Мана, Сулаймон алайҳис салом!
• Дуо қиляптилар...
• Дуода бошқа ҳеч ким эриша олмайдиган мулкни сўраяптилар:
«У: «Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб атоларни бергувчисан», деди». Сод сураси, 35-оят.
• Бандалик кўзи билан қараганда имконсиз кўринган нарса сўралди.
• Натижа нима бўлди?! Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳис саломга пайғамбарликни, мулкни, илм ва ҳикматни жамлаб берди. У зотга шамолни, инсу-жинни хизмат қилдириб қўйди, қурт-қумурсқалар, паррандаю даррандаларни бўйсундириб қўйди.
• Дуо қофияли жумлаларни йиғламсираб қайтариш эмас, балки кучли ишонч билан Холиққа юзланишдир.
• Дуо қилар экансиз дунёда энг олий иззат, охиратда энг олий мақом Фирдавсни сўранг!
• Гарчи ўзингизни лойиқ деб билмасангизда, ишончингизни сўндирманг! Аллоҳ таолога энг гўзал гумонда бўлинг!
• Зотан У Зот: «Мен бандамнинг гумонидаман...» деган. Имом Муслим ривояти.
• Аллоҳим! Бизларга дунёда иймоний иззатни, охиратда Фирдавс жаннатини ато қил!
• Аллоҳим! Бизларни дунёда Росулинг суннатига ошно эт, охиратда Ҳабибинг суҳбатига ҳаммажлис айла!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

Алий То Ҳа Ҳузайфа

@qalb_daftarim22