Get Mystery Box with random crypto!

Мухаббат тушунчаси болалар нигоҳида: Pебекка — 8 ёш “Бувим ар | Ободим ёр📘

Мухаббат тушунчаси болалар нигоҳида:

Pебекка — 8 ёш
“Бувим артрит касалига чалиниб энгаша олмай қолди ва оёқлари тирноғига лак қўя олмади. Шундан кейин бобом унинг оёқларига лак қўя бошлади, ҳаттоки бобомнинг қўллари артрит бўлиб қолганда ҳам. Мана шу севги”.

Билли — 4 ёш
“Сени бирортаси яхши кўрса, у сенинг исмингни бошқача айтади”.

Дэнни — 7 ёш
“Севги бу ойижонинг даданг учун қаҳва тайёрлаб, уни беришдан олдин қаҳва яхши тайёрланганлигини билиш учун аввал ўзи ҳўплаб кўришидир”.

Ноэль — 7 ёш.
“Севги бу бирортасига унинг устидаги кўйлагини ёқтиришингни айтганингда у бу кўйлагини ҳар куни кийиб юришидир”.

Томми — 6 ёш
“Севги бу бир-бирларини узоқ вақтдан бери билишса ҳам барибир дўст бўлиб қолаверадиган чол-кампирдир”.

Синди — 8 ёш
“Мен концертда пианино чалишим керак эди. Саҳнага чиққанимда қўрқа бошладим. Залдаги ҳамма менга қараб турарди ва улар орасида дадамни кўрдим. У менга қараб жилмайди ва қўлини силкиди. Биргина у шундай қилди. Шундан кейин мендан қўрқув кетди”.

Кампири яқинда вафот этган қариянинг 4 ёшли қўшниси эса севгини шундай ифодалайди. Болакай ҳовлига чиқиб қариянинг йиғлаётганини кўради. У қариянинг тиззасига жимгина ўтириб олади. Онаси ундан нима учун бундай қилганини сўраганида болакай шундай жавоб қайтаради: “Мен унга йиғлашига ёрдамлашдим”.