Get Mystery Box with random crypto!

* * * Ўзимни алдашдан чарчадим, Чарчадим ҳаммани алдашдан. М | Ободим ёр📘

* * *
Ўзимни алдашдан чарчадим,
Чарчадим ҳаммани алдашдан.
Мен сени ҳеч қачон севмадим,
Мен сароб хўплаган сархушман.

Йўлдаман, манзилсиз йўловчи,
Саҳроман, бир карвон ўтмаган,
Подшоман, меҳрга тиланчи,
Шоирман, бирор шеър битмаган.

Тупроқман, юзимга сочилган,
Елканман, денгизда кемасиз.
Куз келмай тўкилган япроқман,
Очилган қабрман эгасиз.

Наъраман йўлбарснинг бўғзида,
Азроил қошида оҳман мен.
Бордекман дунёнинг кўксида,
Йўқман мен, аслида йўқман мен.

Муҳаммад Али