2022-09-02 07:20:24
Қани соғинчимни боғлаб қўёлсам,
Кўнгил гулзоримни қилмаса пайхон.
Қани йўриғимга юрғиза олсам ,
Юрагим домида бўлмаса сўзон.
Тунлари тинчгина уйқумни бузиб,
Бемаҳал эшигим таққиллатмасди.
Ҳижроннинг курсига ўтқизиб қўйиб,
Бедор оғусидан ютқизмас эди.
Бу сабил жонимга қастини боғлаб,
Тошу тиконлардан юрмасди кезиб.
Сабр паймонимни тўлғизиб лаб~лаб,
Анордек боримни ичмасди эзиб .
Сенинг нигоҳингни қалбга муҳирлаб,
Тубсиз уммонларга ўраб отмасди .
Вафосиз пайкондан ўзин яралаб ,
Яна сен ҳақингда шеърлар битмасди.
Борингда туйғулар қиздириб дилим,
Муҳаббат айланди тузалмас дардга.
Сен кетиб сўндирдинг кулгувчи гулим,
Ишқим ем бўлмоқда чексиз ҳасратга.
Қани соғинчимни боғлаб қўёлсам,
Кўнгил гулзоримни қилмаса пайхон.
Қани йўриғимга юрғиза олсам ,
Юрагим домида бўлмаса сўзон.
Мурод Али. Дониёр.
Kanalga obuna boʻling
✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿
http://t.me/QALB_ARDOGIM
✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿
1.9K viewsedited 04:20