Get Mystery Box with random crypto!

Ассаламу алайкум яхши ниятли яқиним... Яхши умидлар билан у | 𝐐𝐀𝐋𝐁_𝐀𝐑𝐃𝐎𝐆'𝐈𝐌

Ассаламу алайкум яхши ниятли яқиним...

Яхши умидлар билан уйғондингизми? Қалбингизни қайси туйғу эгаллади?
Юзингизга югурган табассумми?
Хаёлингизга келганичи? Яхши кунлар, дақиқалар, сонияларми?
Бошқасига кўнманг.
Ҳозир бахтли бўлиш пайти. Қувончга тўлиш пайти ҳам ҳозир.
Олдинга интилиш учун, қадам қўйиш учун ҳам сизда бугун бор..
Бугун! Ажойиб эмасми? Орзуларингизга қанот бағишланг.
Уларни гуллар каби кўкартиринг..
Ва бир кун келиб уларнинг амалга ошишини кўрасиз.Ҳаммаси ажоиб бўлишига Ишонинг!
Ишонч сизни тарк этмасин.

Атрофдаги гўзалликларни қаранг:
Яқинлар,
Гуллар, дарахтлар, қушлар.
Соғломлигингиз бахт...
Ҳаётингизни гўзал туйғулар билан тўлдиринг.
Атрофда яхши нарсалар шунчалар кўпки, уларни кўриш учун қалбингизга изн берсангиз кифоя.




✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿
http://t.me/QALB_ARDOGIM
✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿