Get Mystery Box with random crypto!

Биз Аллоҳга ошиқ бўламиз, жамолини кўришни истаймиз, бу энг аъ | 🗞" Қалам сарфи " 🗞

Биз Аллоҳга ошиқ бўламиз, жамолини кўришни истаймиз, бу энг аъло висол ва саодат...

Биз Қуръонга ошиқ бўламиз, Ҳақиқатни висолини истаб...
Чунки ҳақиқат унда.....

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ошиқ бўламиз, чунки ҳақиқий Инсонийлик жамоли у кишида...

Намозга ошиқмиз, васила истаймиз, ниятларимиз ижобати висол...

Ота ва онага, яқинларга,дўстга ошиқмиз...
Нега чунки Инсон азиз...
Инсон ғанимат...
Ота ва онамиз дуолари бизнинг асрагувчи қалқонимиз,биз уларни розилигисиз Аллоҳни розилигини умид этмаймиз...

Ёрга ошиқ бўлиб висол истаймиз, кўнгил ҳаловати, умр саодати ўзинг истаган ёрнинг висолидан қарор топади...

Ҳар он ўзинг севган ардоқлаган инсонинг висолига етиш бу бахтнинг асоси, ҳар кунги бахтнинг пойдевори...

Ҳусниддин...

__
@Qalam_sarfi __