Get Mystery Box with random crypto!

Икки дил музлади, Икки ҳеч нима, Жонсиз сукут сақлар музлаган | 💖𝑴𝑬̨𝑯𝑹𝑰̨𝑩𝑶̄𝑵̃𝑰̨𝑴💖

Икки дил музлади,
Икки ҳеч нима,
Жонсиз сукут сақлар музлаган кўлдек.
Тун бўйи йиғлайди икки калима,
Сен менга кераксан...
Сиз менга керак...

Соқов шамоллардек фақат ув тортар,
Қахратон хижрондан келади дарак.
Икки дудоқларда кезар дарбадар,
Сен менга кераксан...
Сиз менга керак...

Йилларга бағрини берар буйсуниб,
Битта алп йигиту, бир ҳомуш малак.
Дерлар кетса қайтмас йўлида туриб,
Сен менга кераксан...
Сиз менга керак...

Кимнинг қисматида қонли иқтибос,
Аршнинг осмонида мужассам бўлмак.
Фақат шу ёлғонни қўшманг, илтимос,
Сен менга кераксан...
Сиз менга керак...

Кераклилар керак бўлар сўнгича,
Токи ер чекиниб, чўккунча фалак.
Ошиқлар дейдилар қасамлар ича,
Сен менга кераксан...
Сиз менга керак...