Бу йилги кириш имтиҳонларида максимал балл – 280.5 бўлади-м | Qabul 2022
Бу йилги кириш имтиҳонларида максимал балл – 280.5 бўлади-ми?!
Ҳурматли абитуриентлар, жорий йилда 5 та фандан имтиҳон бўлиши мумкин. Бу Президент қарори белгиланган. (Охирги 2 йилдаги истисно тариқасида бу қарор бекор қилинган эди)
Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:
Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) - 15 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан. Максимал балл – 31.5 балл.
Математика - 15 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан Максимал балл – 31.5 балл.
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол. Ҳар бири учун 2.1 баллдан. Максимал балл – 31.5 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 94.5 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:
1-фан - 30 та савол. Ҳар бири учун 3.1 баллдан. Максимал балл – 93 балл.
2-фан - 30 та савол. Ҳар бири учун 3.1 баллдан. Максимал балл – 93 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 186 балл.
Умумий ҳолда, 2022/2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 105 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 280.5 баллни ташкил этади.
Taʼlimga oid eng so‘nggi yangiliklarni bilib borish uchun bizni kuzatib boring!. Yangiliklarni norasmiy sahifamizda sodda hamda barcha tushunadigan tilda o‘qib borishingiz mumkin. Murojat uchun: ...