Get Mystery Box with random crypto!

ОТМларда анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари таҳлил қилинад | «Online Service Center» MChJ

ОТМларда анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари таҳлил қилинади

2020 йил 17 октябрь
куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларни ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов бугунги кунда ОТМларда масофавий таълимнинг олиб борилиши мониторинги натижалари тўғрисида, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари борасида вазирлик томонидан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Муҳокамаларда олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари масаласи ҳам кўриб чиқилди ҳамда ОТМ ректорларига бу бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, олий таълим тизимида анъанавий дарсларга қайтишда, аввало, талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилади. Шунингдек, ОТМ томонидан муассаса имкониятлари таҳлил қилинади, санитария-эпидемиология талаблари асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш, талабалар саломатлигини хавф остига қўймасдан талабалар турар жойлари фаолиятини тиклаш имкониятлари кўриб чиқилади.

Бу борада якуний қарор олий таълим муассасалари кенгаши томонидан талабалар, уларнинг ота-оналари таклифларини инобатга олган ҳолда санитария-эпидемиология хизмати тегишли хулосаси асосида қабул қилинади.

Сўровномалар натижаларига кўра ҳамда ОТМ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда республикадаги олий таълим муассасаларида анъанавий таълим шаклига рухсат этилади.

Вазирлик каналига уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g