Get Mystery Box with random crypto!

САВОЛ: Иккинчи ва ундан кейинги курс талабалари учун контракт | «Online Service Center» MChJ

САВОЛ:
Иккинчи ва ундан кейинги курс талабалари учун контракт тўловининг муддатлари қачонгача?

ЖАВОБ:
Давлат олий таълим таълим муассасаларида контракт асосида ўқитиш учун тўлов ўқув йилининг қуйидаги муддатларида:

иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари учун белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи —1 октябргача;

қолган қисми (қисмларга бўлиб тўланган ҳолларда ҳам) — 1 мартгача амалга оширилади.
(Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом)

Шунингдек, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини амалга ошириш муддатлари олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан узайтирилиши мумкин (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4391-сон қарори).

#БизданСўрашяпти
#ҚонунчиликданИқтибос
——————————————
@qabul_2020dtm