Get Mystery Box with random crypto!

#Муҳим_хабар 2020/2021 ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов | «Online Service Center» MChJ

#Муҳим_хабар

2020/2021 ўқув йили учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йилдаги 5-сон баёни билан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Мазкур миқдорлар жорий йил кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4 балдан ортиқ етмаган ва Давлат комиссияси томонидан белгиланадиган минимал балл (56,7 балл)дан кам бўлмаган ҳолда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларга биринчи ўқув йили учун қўлланилади.

Бакалавриат таълим йўналишларининг кундузги таълим шакли бўйича табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ушбу таълим шакли учун белгиланган стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига 10 фоизли чегирма қўлланган ҳолда ҳисобланади.

Вазирлик каналига уланиш

https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g