Get Mystery Box with random crypto!

Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди Олий ва ўрта м | Qabul 2022 | Rasmiy kanal

Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

Жорий йил тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари умумлаштирилиб, таълим соҳалари кесимида ўтиш баллари белгиланди.

Бу тўғрисида тўлиқ маълумотлар билан бироздан сўнг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Edu.uz телеграм каналига жойланадиган видеошарҳ орқали билиб олишингиз мумкин бўлади.

Ўтиш балларини йўналишлар кесимида билиш учун махсус платформа: @infoeduuz_bot
info.edu.uz

@otv_press_sekretar