Get Mystery Box with random crypto!

Биз ҳиссиетларни яхши ва емонга ажратамиз. Манда бир савол бўл | Dilya regressolog

Биз ҳиссиетларни яхши ва емонга ажратамиз.
Манда бир савол бўлган:

Агар шу емон ҳиссиетлар яратилмасачи?Нега Яратувчи шуни ўзи яратган ва бу учун яна бизни жазолайди?Яратмаса бўлардику!

Йиллар ўтиб бу талабим жуда ночорлигини ҳис қилдим.Хар битта нарсани ҳикмати бор ва бунга бизни ақлимиз етмайди холос.Бу хам вақтга боғлиқ савол экан.
Ҳеч бир "салбий" ҳиссиет еки ҳатти-ҳаракатларингиз учун ўзингизни айбламанг.Агар улардан ҳоли бўлишни истасангиз улар сизда борлигини тан олинг,бунақа бўлмаслиги керак эди деб курашган жойингизда яна йўлдан адашиб кетасиз.
Кўп йиллар инсонлар билан ишлаш жараенида шу салбий аталган хиссиетлар орқасидан қанчалик ҳимоя еки ўсиш бўлганини кўрдим.Инсон ривожланишни бошқа йулини билолмаганидан салбий йўлларни танлайди.Шунчаки ўзингизни айбламай сиз нима учун шундай қилганингизга қараб кўринг.Сўнг шу натижага қайси ижобий йўллар билан келиш мумкинлигини мулоҳаза қилинг.Сизга дунеларга тенг сирлар очилади.Чунки сиз салбийликларни нега қилишингизни хам билмаганингиздан йулни тополмайгансиз.
Нима бўлишидан катьий назар ўзингизни қўллаб-қувватланг,ўзизнгизни ҳурмат қилинг
Диля .