Get Mystery Box with random crypto!

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳам | All about us

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин! Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!

Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин! Инсоният бошига соя солиб турган офат ва касалликларни тез кунларда кўтарилишини таъминласин!