Get Mystery Box with random crypto!

#mutolaa #mulohaza #rivoyat ҲИЛМ. Ривоят қилинишича, | "Psixolog qabulida"😌

#mutolaa
#mulohaza
#rivoyat

ҲИЛМ.

Ривоят қилинишича, Умар ибн Абдулазиз кечаси қоронғуда масжидга киради. Оёғи масжид ичида ётган бир кишига ногоҳ тегиб кетади. Афтидан у кишининг ётадиган уйи бўлмаган бўлса керакки масжидда тунаган. Ана шу фуқаро ўша пайтда энг улкан давлатнинг халифасига бақирди:
- Нима гап? Нима қилаяпсан? Эшакмисан?
Халифа Умар раҳимаҳуллоҳ ўта босиқлик билан деди:
- Йўқ, мен Умарман!
Халифа билан келган ҳамроҳи аччиқланиб деди:
-Эй мўъминлар амири, у сизни "эшак" деди.
Умар раҳимаҳуллоҳ деди:
- Йўқ, у мени "эшак" демади, балки "эшакмисан" деб сўради. Мен эса унга Умар эканимни айтдим!

Умар ибн Абдулазиз.
Ўз асрида ер юзидаги энг катта, шарқда Хитойгача ва ғарбда Франциягача бўлган юртнинг ҳокими эди у. Аллоҳ Умар ибн Абдулазизни ўз раҳматига олсин!

Хулоса сиздан.