2021-01-23 19:55:46
АМАЛИЙ машқ....
Ўзингиз яшаётган жойни тозалаш.
Кўпчилик буни ўқиб ҳайратланаётгандир?
Балки шундай савол ҳам туғилаётгандир. Яна қанақа тозалик, ахир мен ҳар куни ўзим яшаётган жойларни тозалайман деб.
Агар шундай ёки шунга ўхшаш саволлар туғилаётган бўлса, мен сизга шошмасликни маслаҳат бераман.
Бу оддий тозалаш эмас
Тозаликни амалга ошириш жараёни 3 босқичда амалга оширилади:
Моддий тозалик:
- уйларни еғиштириш;
- иш столингизни тартибга келтириш;
- гардеробингиздан фойдаланмайдиган либосларингизни ажратиш, ўзингиз бошқа фойдаланмайдиган либосларни миннатдорчилик билан бериб юбориш;
- китоб ва техникаларни кераксизларини ажратиш;
- ўзингиз севган машинани ювиш (вариант сифатида);
Умуман олганда уйингизни кераксиз бўлган буюмлардан тозалаш бу - ўз оламингизни, ўз атрофингизни, ўз онгингизни тозалашдир.
Ахборот тозалиги:
Бу салгина қийин масала лекин жуда ҳам фойдалидир.
- ортиқча ва сиз учун кераксиз бўлган чат, канал, ва почталардан тозаланиш;
- ўзингиз учун керак бўлмаган телефон рақамлардан телефонингизни тозалаш;
- телефон ва компютерингизни кераксиз маълумотлардан тозалаш;
- телефонингизни кераксиз ва ортиқча расмлардан тозалаш;
- ён дафтарчангизни бўшатиш;
Энергия тозалиги:
- тузли ванна қабул қилиш;
- 30 дақиқа тоза ҳавода сайр қилиш ( телефонингизни ўчирган ҳолатда);
- 45 дақиқа медитациялар бажариш;
ЭСЛАТМА:
- камида шу босқичлардан бирини бажариш;
- нима сабабдан тозаликни амалга оширганингизни ҳис қилиш ва уни яқинларингиз билан бўлишиш.
Телеграмда
https://t.me/psixologik_test_trening_nafisa
Инстаграмда
http://instagram.com/psixoevolyutsiya
357 views16:55