Get Mystery Box with random crypto!

​АЁЛ РИВОЖИНИНГ 5 БОСҚИЧИ 1 босқич: Тана Бу даражадаги аёл | Психосоматика

​АЁЛ РИВОЖИНИНГ 5 БОСҚИЧИ

1 босқич: Тана

Бу даражадаги аёл биринчи навбатда ташқи қиёфаси ҳақида ўйлайди. Унинг фикрлари атрофидаги аёлларга нисбатан ўзини қандай кўринишда эканлигини таҳлил қилиш билан банд бўлади, масалан: озғинми, семизми, ёшроқми ёки қарироқми. Унинг танасида рўй берган озгина ўзгариш ҳам уни қўрқувга тушишига олиб келади. У бошқаларга ёқиш учун ҳамма нарса қилади, аммо барбир рад этилади.

Бундай аёллар фақат бахт қидириб ўтади, аммо бахт бу ўзларини қабул қилишида эканлигини билишмайди.

2 босқич: Ҳаётий энергия

Бу даражадаги аёл аллақачон ўзини ёш ҳолатда сақлаш учун ташқи амалиётлар шарт эмаслигини тушуниб етган бўлади ва шунинг учун ҳам бор эътиборини ИЧКИ ЭНЕРГИЯСИ ВA ҚУВНОҚЛИГИНИ сақлашга харакат қилади.

Бу типдаги аёллар асосий нарса соғлиқ эканлигини ва доимий соғлом бўлиш учун ўзларининг севимли машғулотлари билан шуғулланишади. Улар
ЭНЕРГИЯ — АСОСИЙ КУЧ эканлигинни билишади!

3 босқич: Интеллектуал ривожланиш

« Интеллект» даража — бу аёлни
ўз-ўзини тарбиялашга, ривожлантиришга йўналтиради. Бундай аёл китоблар ўқийди, янги нарсаларни ўрганади ва доимий изланишда бўлади.

Бу турдаги аёллар асосий қоидалардан бирини, яъни «Орзуларимизга эришишимиз — биз бераётган ва бўлишаётган туйғуларга боғлиқ» эканлигини тўлиқ англашган бўлади!

Улар гўзаллик, уйғунлик ва соғлиқнинг сирини ўз ичидан излаш кераклигини тушунишади. Aммо, «Қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?»-деган саволга жавоб топиш учун кўплаб китоблар ўқийди, семинар-тренингларга боради, ўзининг аниқ бир йўлини излайди.

Бу турдаги аёллар бошқаларга ажойиб маслаҳатлар бериши мумкин аммо ўзларини масалаларини ҳал қила олишмайди.

Aқлнинг активлиги боис ўз ички оламини англай олмай қолади, ақл қалбни тинглашга йўл қўймайди.

4 босқич:  Илм — донолик

Aйнан шу босқич аёлга донолик йўлини очади.

ДОНОЛИК аёлга туғилганидан бошлаб берилган. Ҳар қандай аёл табиатан доно.

Бу босқичда, 3-даражадаги интеллектдан фаол ўтган аёл барча билимларни амалиётда қўллай бошлайди. У ҳаётнинг таъмини ҳис қилади ва ҳар бир дақиқасини севади. У қалбининг овозини эшитади.

Бу этапдаги аёл ўз йўлида кетади ва тинглаш қобилиятига эга бўлади. У турмуш ўртоғини тинглашни билади ва уни ўзгартиришга уринмайди.

Бу даражадаги аёл, бизнинг бутун ҳаётимиз мактаб эканлигини англаб етади ва
БAХТ — ИНСОННИНГ ИЧКAРИСИДA, ҚAЛБИДA!
Ташқи дунё эса, бизга завқ ва имониятлар беришини тўлиқ ҳис қилади.

5-босқич: Буюк аёллар

Бу Буюк аёлларнинг даражаси. Бундай аёллар бошқа одамларга хизмат қилиш ва ёрдам бериш учун келади..

Сиз ҳозирги кунда қайси босқичдасиз?