Get Mystery Box with random crypto!

​Неъматларга ўрганиб қолиш касаллиги ҳақида биласизми? Касал | Tibbiy Psixolog Kamola Gayratovna

​Неъматларга ўрганиб қолиш касаллиги ҳақида биласизми?

Касалликнинг бирор аломати бўлса.... демак, сиз хавф остидасиз!

Профессор доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейди:
“Дунёда кўз билан кўриб бўлмайдиган, танада сезиб, ҳис қилиб бўлмайдиган баъзи касалликлар борки, улар энг оғир касалликлардан саналади.
Ҳозир биз таърифлаб берадиган касаллик ҳам шулар жумласидан. На кўз билан кўра оласиз ва на оғриғини сезасиз. Лекин бу дардга чалинсангиз, жиддий зарар кўрасиз. Бу касалликнинг номи “Неъматларга ўрганиб қолиш касаллигидир“.
Бу касалликни қуйидаги тўртта аломатидан билиш мумкин:
1. Аллоҳнинг неъматларига ўрганиб қолиш. Худди неъмат эмасдай кўра бошлаш. Неъматни неъмат эканини ҳис қилмай, унга тўла ҳақдордай, ўзи эришгандай кўриш.
2. Уйига кираётган киши, аҳли оиласини соғ-саломат кўришга ўрганиб қолиши. Уларни яхши ҳолатда кўриб, бунинг учун Аллоҳга ҳамду сано айтмаслик.
3. Харид қилиш учун дўконга бориб истаганини танлаб, пулини тўлаб, уйига қайтаркан, неъмат берганни ва Унга шукр айтиш кераклигини заррача ҳис қилмаслик. Буни ғоятда оддий ҳолат билиб, ўзининг энг бирламчи ҳуқуқларидан деб ҳисоблаш.
4. Ҳар тонг хавф-хатарсиз, соғлиғи жойида, бирор оғриқсиз уйғонганида Аллоҳга ҳамд айтмаслик.
Диққат!
Агар сизда бу ҳолатлардан бирортаси бўлса, хавф остидасиз.
Уйингизга кирганингизда, Аллоҳ сизга ота-она ёки турмуш ўртоқ, бола-чақа неъматини берган бўлса, соғлом ва яхши ҳолатда бўлсангиз, Аллоҳ таолога кўпдан-кўп ҳамд айтинг, шукр қилинг.
Нафсингизни неъматларга ўрганиб қолишига йўл қўйманг. Сиз ўзингизни буюклар буюги бўлмиш Аллоҳга ҳамд ва шукрга одатлантиринг.
“Қалайсиз?“ деб сўрашса, “Доимгидайман, яна нима бўлсин?“ деманг. Сиз санаб-саноғига етолмайдиган неъматлар ичидасиз. Аллоҳ таоло сизга уларни янгилаб, айлантириб турибди. Қанча одамлар шу куни сиз эга бўлган неъматлардан маҳрум бўлган ҳолда кунни бошлагандир?!
Қанчаси ишончли жойда бўла туриб шу куни қўрқув ва даҳшат билан уйғонгандир?!
Ҳамиша иш билан банд бўлган қанча киши шу куни ишсиз қолгандир?!
Қанча бойлар шу куни фақир бўлиб қолгандир?!
Қанча кўзи кўрадиган кишилар шу куни кўр бўлиб қолгандир?!
Қанча соғлом кишилар шу куни соғлиғини йўқотгандир?!
Сизда эса неъматлар янгиланиб турибди.
Шундай экан, “Аллоҳга ҳамдлар бўлсин“ денг”.
Марям Осиё тайёрлади.
@muslimaatuz
@Psixoterapevtuz