Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли ҳамкасблар! Бугунги кунда юртимизда аҳолининг руҳий с | Tibbiy Psixolog Kamola Gayratovna

Ҳурматли ҳамкасблар!
Бугунги кунда юртимизда аҳолининг руҳий саломатлигини сақлаш муаммолари долзарб ҳисобланади. Руҳий саломатликка эришиш эса соҳа мутахассислари зиммасидадир.

Шу жиҳатдан соҳа мутахассисларининг илмий асосланган билимларга эга бўлиши муҳим ҳисобланади.

Айнан шунинг учун MENTAL HEALTH ижтимоий лойиҳаси бепул вебинарлар циклини олиб бораяпти.

2020 йил 8-август куни соат 20:30да «ГЕШТАЛЬТ ТЕРАПИЯ» мавзусида Шоира Исакова ҳамкорлигида илмий-амалий вебинар ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу вебинарга барча рухий саломатлик соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар: психолог, психотерапевт, психиатрлар иштирок этишга таклиф қиламиз!

Вебинар давомида қуйидаги муаммолар муҳокама қилинади:
1. Гештальт терапия тушунчаси.
2. Гештальт терапияда психолог позицияси.
3. Мижозга қўйиладиган талаблар ва кутиладиган натижалар.
4. Гешталькоррекцияда психологик усуллар.

Спикер:
Исакова Шоира Зиямидиновна –бир нечта йўналишларда фаолият олиб борадилар;

Тошкент вилояти педагог-психологларни қўллаб қувватлаш "Тараққиёт" маркази директори

"Шоира Исакова" психологик маркази директори

Ўзбекистон Республикаси Судьялар кенгаши хузуридаги, Судьялар Олий мактаби ўқитувчиси

Ўзбекистон Республикаси ассоциацияси аъзоси

Сертификатланган тренер

Бирлашган Миллатлар ташкилоти гендер тенглиги бўйича тренер-модератор

Вебинарда иштирок этганларга пуллик сертификат берилади.

https://us02web.zoom.us/j/81281836717?pwd=YkNiYVNPUjVvdjdWT0NSb3JYNDlXUT09