Get Mystery Box with random crypto!

PSIXOLOGIYA: Mental Balance

Telegram kanalining logotibi psixologiyamentalbalance — PSIXOLOGIYA: Mental Balance P
Telegram kanalining logotibi psixologiyamentalbalance — PSIXOLOGIYA: Mental Balance
Kanal manzili: @psixologiyamentalbalance
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 501
Kanalning ta’rifi

Ushbu kanalda Psixologiyaga oid ma'lumot, yangilik va maqolalar berib boriladi. Shuningdek, o'z psixologik muammolaringiz bo'yicha berilgan savollaringizga birlamchi javob olishingiz

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-12-23 07:04:56
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ
ЖУМА айём барчамизга муборак бўлсин

Бараканинг биринчи шарти шукр қилишдир
Аллоҳ барчамизни шукр қилувчи бандаларидан қилиб, барокатлари билан сийласин


Психологияни Ислом динимиз ва қадриятларимиз билан уйғун ҳолда, илмий ўрганишни истасангиз:
https://t.me/psixologiyamentalbalance телеграм каналимизга обуна бўлинг!
342 viewsM.A.S@uz, 04:04
Ochish/sharhlash
2022-12-22 08:15:54 МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ғарб психологлари таъкидлашича: "Инсон доим ўзидан кўра кучлироқ ва омадлироқ одамлар билан бирга юриши керак. Агар, ўзидан кучсизроқ ва омадсиз инсонлар билан юрса, ундай инсонлар муваффақиятсизлик ва ёмонлик томонга тортиб кетишади".

Бизда табиий савол туғилади: ўзидан кучлироқ ва омадлироқ инсонлар билан юришга интилган инсон, мантиқан ўша одамдан кучсизроқ ва омадсизроқ бўлади. Демак, ўша ўзидан яхшсини, у билан юриб, муваффақиятсизликка тортиб кетиши мумкин. Шундай экан, Ғарб психологларининг юқоридаги таъкиди мантиқан бир-бирига зид бўлиб чиқмоқда.

Яъни, Вали ўзидан кучли ва омадли бўлган Али билан юриши керак, шунда у ҳам Алидек кучли ва омадли бўлади.
Али ўзидан кучсиз ва омадсиз Вали билан юрмаслиги керак, йўқса, Вали Алини ҳам муваффақиятсиз қилиб қўяди.
Ҳўш унда ким, ким билан юриши керак?

Масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Яъни, агар инсон ўзидан кучлироқ ва омадлироқ одамни олдида юрса, ундан илҳомланиб ривожланиши мумкин. Ёки, унинг ютуқлари, амалга ошираётган ишлари ва ғайратини кўриб, ўзига бўлган ишончи, самооценкаси тушиб кетиш эҳтимоли ҳам, йўқ эмас.

Масаланинг учинчи томони ҳам бор. Яъни, агар кучли ва омадли инсон, атрофида бир гала омадсиз ва узига тобе бўлган одамлар ичида энг зўри бўлиб юрса, ўзига бўлган ишончи ошиб кетиши ва кибрга берилиши мумкин. Бу эса, уни обрўсини завол топиб, иши муваффақиятсизликка юз тутиши мумкин.

Масаланинг тўртинчи томони ҳам бор. Яъни, инсон ўзидан кучлироқ ва омадлироқ одам билан юриши давомида, шайтон васвасасига учиб, "нега мен шундай эмасман", "мен ҳам муносиб эдим" деб, англанган ёки англанмаган ҳасадгўйликни пайдо қилиши эҳтимоли бор.

Шундай инсонлар ҳам борки, машҳур инсонлар олдида юриб, уларни танишлиги ва бемалол истаган мавзуда гаплаша олиши билан мағрурланиб юришади. Аслида, ўзлари англамаган ҳолда, ўзларига бўлган ишончни оширишга, қадрларини кўтаришга интилиб, ҳаётдаги мустаҳкам позициялари йўқлигини конпенсация қилишади.
https://t.me/psixologiyamentalbalance
428 viewsM.A.S@uz, 05:15
Ochish/sharhlash
2022-12-20 08:16:22
Кучли эркак ҳеч кимга, ҳеч нарсани исботлаб ўтирмайди! Ўзига фитратан бириккан вазифани, яъни:
- онасига салоҳиятли ўғилликни;
- фарзандига ибрат бўлувчи оталикни;
- аёлига тоғ ва иффат либоси бўлган эрликни;
- опа-сингил ҳамда мўмина диндошларига нисбатан ор-номусликни намоён этувчи мўминликни
- ватанига садоқатини намоён этувчи мардликни бажаради тамом!!!

Кучсиз ва инфантил эркак эса:
- онасини куйдиради;
- фарзандининг ҳаётини барбод этади;
- аёлини хўрлайди ва даюслик қилади;
- опа-сингилларига ориятли бўлмайди, аёлларга шилқимлик қилади;
- ватанига садоқат қилмайди.
Бундай эркаклар аёли ҳисобига яшашдан, ҳар нарсада аёлини айблашдан, зўравонлигини ожиз бўлган аёл ва болаларга кўрсатишдан тонмайди.

Муҳими! Кучли ва кучсиз эркакни жамиятга аёл (она) етиштириб, тақдим этади. Шундай экан, аёл ва қизлар тарбияси ҳамда илмлилигига алоҳида аҳамият бериш зарур!!!

Психолог Муҳаммаджон Азимбаев
https://t.me/psixologiyamentalbalance
377 viewsM.A.S@uz, edited  05:16
Ochish/sharhlash
2022-12-19 19:04:12 МУЛОҲАЗА УЧУН...

Болалик травмаси ҳаммада бўлиши аниқ. Фақат кимдан (қиз отадан, ўғил онадан ёки акси, ёҳуд учинчи шахсдан), қанчалик даражада, қанчалик интенсивликда, қайси ёшда, қандай вазиятда ва бошқа ҳолатлар муҳим аҳамият касб этади.
Болалик травмалари табиий коррекция бўлиб, ўтиб кетиши мумкин.
Кимлардадир эса, травмалар маълум бир ҳаётий эпизодларда намоён бўлиб, бошқа вақт безовта қилмаслиги кузатилади.
Яна кимдадир хотирасида ўша травма тикланган вақт сиқилиб, ўзи билан ўзи бўлиб қолиши, йиғлаши мумкин. Бошқа вақтларда яхши бўлиб юраверади.

Агар болалик травмалар шахслараро муносабатга киришишда, иш фаолиятда ёки шунчаки кундалик ҳиссий кечинмаларда муаммо туғдираверса, психологга мурожаат қилиш керак.

https://t.me/psixologiyamentalbalance
344 viewsM.A.S@uz, edited  16:04
Ochish/sharhlash
2022-12-18 07:35:22 #Мантиқ қани?

Эркак учун фарзанд ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, ҳар бир ота ўз фарзанди билан фаҳрланишни истайди...

Бола дунёни онанинг кўзи ва дунёқараши билан кўради. Агар она (аёл) эри томонидан хўрланса, зулм қилинса, "товуқ мия", "сочи узун, ақли калта", деб ҳақоратланса, бола ҳудди шу кечинмалар билан оламни англайди.

Бола энг кўп вақтини ва дунёни таниш учун энг муҳим ҳаёт палласини онаси билан ўтказади. Бу, болани ҳазрати инсон бўлишининг асосий қисми она тарбиясида деганидир.

Аёлини руҳан қўллаб-қувватламаса, Жума намозида эшитган маърузаларидан келиб гапириб бермаса, ривожлантирувчи курсларга имкон қилиб бермаса, ҳеч бўлмаса уй ишларидан икки соат озод қилиб, китоб мутоаласига имкон бермаса, аёл ўзида йўқ нарсани, болага қаердан берсин?

Яна отанинг фарзандидан умиди каттамуш...

Психолог Муҳаммаджон Азимбаев
https://t.me/psixologiyamentalbalance
383 viewsM.A.S@uz, edited  04:35
Ochish/sharhlash
2022-12-17 20:41:01 МУЛОҲАЗА УЧУН...

Фарзанд ҳам руҳан, ҳам жисмонан саломат бўлиши учун, Она оқила бўлиши ва эри томонидан (турмуш ўртоғи бўлмаганлар, тоға/амаки ёки ака-уклари томонидан) қўллаб-қувватланиши лозим.

Аёлини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб, ўз эрлик вазифасини бажариши учун, эркак психологик соғлом бўлиши керак.

Эркак психологик соғлом бўлиши учун, уни болалигида оқила ва эри томонидан қўллаб-қувватланган Она катта қилиши керак.


Она оқила ва эри томонидан қўллаб-қувватланиши учун, эркак психологик соғлом бўлиши лозим.

Эркак психологик соғлом бўлиши учун....

https://t.me/psixologiyamentalbalance
372 viewsM.A.S@uz, 17:41
Ochish/sharhlash
2022-12-16 02:34:28
Аллоҳга бўлган муҳаббат мукаммал ёки хом бўлиши мумкин
Аллоҳ барчамизга Ўзига нисбатан мукаммал муҳаббатни насиб айласин
Жума айём муборак бўлсин
https://t.me/psixologiyamentalbalance
419 viewsM.A.S@uz, edited  23:34
Ochish/sharhlash
2022-12-15 11:37:19 ИЛТИМОС ! ! ! Мақола ва маълумотларимизни бошқа жойга олишда меҳнатимиз ҳаққи учун, муаллифлик номимизни белгилаб қўйсангиз Аллоҳ олдидаги жавобдан ва бизни ҳақли эътирозимиздан омон бўласиз, деган мулоҳазадамиз

Сиз илм йўлидасиз, инчун бизни тушунишингизга ва қўллаб-қувватлашингизга ишонамиз!!!

Аллоҳ барчамизни илмимизни зиёда ва манфаатли қилсин
388 viewsM.A.S@uz, 08:37
Ochish/sharhlash