Get Mystery Box with random crypto!

МУЛОҲАЗА УЧУН... Ҳозир шундай вазият юзага келганки, гўёки ат | PSIXOLOGIYA: Mental Balance

МУЛОҲАЗА УЧУН...

Ҳозир шундай вазият юзага келганки, гўёки атрофда ҳамма психолог. Маслаҳатга қулоқ тутувчидан, маслаҳат берувчи кўп.
Психология деб, аталмиш хизматни қуйдаги тоифалар таклиф қилмоқда:

- Илмий психологияга алоқаси бўлмаган Эзотериклар, парапсихологлар, қалбшунослар, руҳшунослар, квант психологлари ва жамики шуларга даҳлдор бўлганлар.

- Олий маълумотли психологлар (илмий ва ноилмий психология ўртасида аросатда бўлганлар)

- Олий маълумотли психологлар (соф илмий психологик билимлар билан ишлашади, мижозларнинг диний эътиқодлари ва қадриятларига Ғарб психологиясини мослаштирмайдилар).

- Олий маълумотли психологлар (Ғарб психологиясини АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИНИ ўзлари билганчалик ва билмаганчалик мижоз эътиқодига мослаштиришга уринишади. Ғарб психологиясининг қолган жиҳатларини ё билмаганлари учун ёки мижоз йўқотмаслик учун, борича ишлатаверишади).

- Олий маълумотли психологлар (Ғарб психологиясини диний эътиқод ва қадриятларга мослайдилар. Бу жараёнда фундаментал илмий талабларга амал қилади. Қолаверса, диний эътиқодга мослашда кўр-кўроналикка йўл қўймасдан, билмаган жойларини Уламолардан ва Мусулмонлар диний идораси ҳузуридаги Фатво Маркази мутахассисларидан маслаҳат олади).

Психологга бормоқчи бўлган мижозларгаям танловда осон эмас...

https://t.me/psixologiyamentalbalance