Get Mystery Box with random crypto!

Дарс ўқишдан аввал, Устоз билан маслаҳат қилиш ҳақида Агар би | PSIXOLOGIYA: Mental Balance

Дарс ўқишдан аввал, Устоз билан маслаҳат қилиш ҳақида

Агар бирор дарсни қилсанг ихтиёр,
Устод билан аввал маслаҳат даркор.
Қайси дарсни агар айтса бошлашни,
Кириш унга, ташла бошни қашлашни.
Чунки, устод яхши билар бу йўлни,
Босиб ўтгандир у ўнг ила сўлни.
Тажрибада устод буларни билар,
Сенга нима фойда, нимадир зарар.


«Таълим ул-мутаъалим»

Устоз тавсияси ва назоратисиз билим олиб юриш шу билан зарарлики, олган илмлари таҳлил қилинмайди, тафаккур қилинмайди, билимлар кўпайиб, эгасини босишни бошлайди. Натижада, ўқиганларини ҳаётига тадбиқ этолмайди, амалда фойдаланолмайди. Бу эса, ўзига бўлган ишончни пасайтириб, ҳаётга бўлган қизиқишини йўқола бошлашига сабаб бўлади.

Илм олишда, Устоз билан маслаҳат қилиб, режа қилмаса, пала-партиш олинган билимлар натижасида ички мотивацияси тушиб кетади. Ташқи мотивация фақат эшитган вақти кучга эга бўлади. Бу ўз навбатида, ибодатда тартиб-интизомни бузилиши, ҳушу-ҳузуни йўқолиши, барча ишларни зўрма-зўраки қилишга мажбур қилади.
Ва бошқа зарарлари ҳам мавжуд...

Психолог Муҳаммаджон Азимбаев