Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳақиқат Япон халқининг доно фикрлари Тентак ва аҳмоқларга | Psixologiya 🎓 Maslahat🎓Testlar ️

#Ҳақиқат

Япон халқининг доно фикрлари

Тентак ва аҳмоқларга йўл бер.

Кетаётганни тўхтатма, келаётганни ҳайдама.

Тез бу - секин, лекин танафуссиз дегани.

Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан, яхши одамнинг душмани бўлган яхши.

Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.

Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади!

Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда — қўл уни артади.

Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади.

Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!

Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади.

Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади.

БИЗГА ҚЎШИЛИШНИ УНУТМАНГ!

ПСИХОЛОГИЯ