Get Mystery Box with random crypto!

Ҳамон йўлдамиз ... Мол давлатимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловати | Psixologiya 🎓 Maslahat🎓Testlar ️

Ҳамон йўлдамиз ...


Мол давлатимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.

Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.

Дорилар кўпайди, касалликлар камайди.

Кеч ётиб, саҳарда чарчоқ билан уйғонамиз.

Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.

Кўп гапирамизу, кам этибор берамиз.

Пул топишни ўргандик, сарфни эплолмадик.

Ойга учиб қайтишни биламиз, Лекин қўшнимиз ҳолидан хабар олиш учун икки қадам босмаймиз.

Фазода нима бўлаётганини биламиз, лек ички кечинмаларимиздан бехабармиз..

Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.

Режалар тузамиз, натижалар кўринмайди.

Шошилишни ўргандик, сабрни эса ёддан чиқардик.

Танишларимиз кўп, ДЎСТЛАРИМИЗ кам.

Ютуқларимиз кўп, қувончларимиз кам.

Кўп нарсани биламиз, амалимиз кам.

Доимо лабимизда кулгу, лек кўз ёшимиз кам.

Ва ниҳоят: умрга йиллар қўшдик, аммо бу йилларга ҳаёт бахш қилолмадик.

ПСИХОЛОГИЯ