Get Mystery Box with random crypto!

ҚАЛБ ОҒРИҒИ. Қалб оғриғи нима? У қаердан келади? Қалб қандай | Psixologiya 🎓 Maslahat🎓Testlar ️

ҚАЛБ ОҒРИҒИ.

Қалб оғриғи нима? У қаердан келади? Қалб қандай оғрийди?

Психолог қабулидан лавха:

"Қалбим оғриди... Ғужанак бўлиб ётиб олсаму, ҳеч нарсани ўйламасам дейман. Ҳеч кимни кўрмасам... Ҳеч нарса қилмасам... Ҳамма нарса барибир. Сендан ҳеч нарса талаб қилишмаса бўлди. Бекорчигаям йиғлайвераман. Ичимдаги оғриқни унутиш учун ўзимни чалғитаман: баъзан ўтирволиб овқатланаман, баъзан тўйиб ичаман..."

Оғриқнинг кўриниши қўрқув, жахл, тушкунлик, кўнгилгинг қолиши, ғамгинлик, соғинч тарзида бўлиши мумкин. Оғриқлар келиб кетар экан яшаш учун кучни камайтираверади.

Оғрик борлиги ичингда аста-секин сени ҳаётдан узоқлаштирувчи муаммо борлигини айтади холос.

Муаммо нима? Кечирмаслик, айблаш, нолиш, хафа бўлиш, кутиш, соғиниш, кўнгил қолиши, жахл қилиш замирида сизнинг кечаги кун билан яшашингиз ётади!

Орқага қараманг!
Кечиринг яъни кечинг!
Орқага қараманг!
Унутинг дуо айланг!
Орқага қараманг!
Соғинманг, кутманг!
Орқага йўл йўқ!
Жахлингизни йиғиштириб қўйиб келажак сари олға!
Енгасиз!


З. АҲМЕДОВА