Get Mystery Box with random crypto!

ЭРКАКЛАР ҚАНДАЙ АЁЛЛАРНИ ЁҚТИРИШМАЙДИ?.. Эркаклар аёллар ҳақ | Psixologiya 🎓 Maslahat🎓Testlar ️

ЭРКАКЛАР ҚАНДАЙ АЁЛЛАРНИ ЁҚТИРИШМАЙДИ?..

Эркаклар аёллар ҳақида ҳамма нарсани биламан, деб ўйлашади. Бироқ барчаси у қадар осон эмас. Балки бу аёллар ўзгарувчан ва бирмунча сирли ҳамда мураккаб мавжудотлар бўлган, баъзида эса нима истаётганини ўзлари ҳам билишмайди. Нима бўлганда хам купчилик эркаклар аёллар хакида мана бундай фикрда эканлар. Эркакларнинг ўйлашича, аёллар қуйидагиларни яхши кўришади: эътибор, хушомад, совғалар, ғамхўрлик, эркакнинг ишончли инсон бўлишини, барча инжиқликларни кўтариши, кечиримли бўлиши. Бироқ эркакларнинг ўзи нима исташади? Бу борада ҳар бир эркакда ўзиинг фикри бўлиши тайин. Бироқ келинг нисбатан олиб караганда энг кўп учрайдиган мулохазалар билан танишамиз. Аёл киши эркакнинг қарорини қонун деб билиши, ўзига нисбатан ҳурмат туйғусини уйғотиши, ҳар қандай ҳолатда эрнинг тарафини олиши, уни қўллаб туриши, бироз шўх ва гўзал бўлиши, спорт билан шуғулланмаслиги, бироқ қомати чиройли бўлиши, ишлаши, бироқ ундан камроқ ойлик олиши, ўқимишли, бироқ эркакдан ақллироқ бўлмаслиги, турли пишириқлар пишириши, шу билан бирга ўта ғамхўрлиги билан жонга тегмаслиги, фаросатли бўлиши, кўп эркалик қилмаслиги лозим.

ЭРКАКЛАР ҚАНДАЙ АЁЛЛАРНИ ЁҚТИРИШМАЙДИ?

Иш биринчи ўринда: Бундай аёллар мавқеи учун ҳар ишга тайёр бўлишади, оила эса улар учун иккинчи даражали бўлиб қолади. Унга ҳатто ярим тунда қўнғироқ қилиб, маслаҳат сўрашлари, кўрсатма олишлари мумкин. Бундай аёллар бошқаришни ёқтиришади, доимо юқорида бўлишни исташади. Ундан бироз ҳайиқишларини, унга тобе бўлишларини хоҳлашади. Эр эса у билан бахслашишгаҳам қўрқади. Бундай аёл ҳеч бир эркакка ёқмаса керак. Ахир эркак нима бўлганда ҳам оилада биринчи ўринда туришни истайди. Шундай аёл билан турмуш қурганлар, кўпинча меҳрни четда излай бошлашади.

“Овчи” яъни "сайёд" аёллар: Бу гўзал, дидли, эркакни бир қарашдаёқ ўзига ром эта оладиган аёлдир. Унинг мақсади битта: тезроқ турмушга чиқиш. Ниятига етганда эса бирданига ўзгаради. Ўзига қарамай қўяди, ҳатто эрига бефарқ бўла бошлайди.

“Қор маликаси”: Улар кўпинча жуда гўзал бўлишади. Эркаклардан ўз мақсадларида фойдаланишда устаси фаранг. Улар қаттиққўл ва тадбирли бўлишади. У на ҳаётдан, на муҳаббатдан лаззатлана олади. Фақат ўзини дейди. Қоидаси: сен – менга, мен – сенга. Бундайларни кўпинча жазман қилишади, холос.

“Онахон”: Яхши бека, она, хотин. Овқатлантиришми, кирювишми, болалар билан дарс қилиш дейсизми, барчасига улгуради. Қизиғи шундаки, кўпинча бундай аёллар эркакларни беэътибор қолдиришади. Шунда эр меҳрни бошқадан қидиришни бошлайди. Бундай аёл ҳаммасига бардош бериши мумкин, болалар тўқ, ювинган, таранган бўлса бўлгани, эрининг инжиқликларига ҳам чидайди.

“Ҳеч ким” хоним: Эрининг барча истакларини бажаришга тайёр, доимо эрининг фикрини маъқуллайди. Уни ёрқин шахс
деб бўлмайди. Хўжайинига вафодор, гапини икки қилмайди. Эрини йўқотишидан қўрқиб унинг чизиғидан чиқмайди, ва бора-бора ҳеч кимга айланади. Бироқ, афсуски, бундай аёлларнинг муҳаббати қадрланмайди. Эрлари уларга мулк сифатида қарашади. Бундай аёлларни севишмайди, уларга ачинишади.

Худбин аёллар: Фақат ўзларини дейишади. Қаршилик кўрсатсангиз борми!.. Хоҳлаганига эришиш учун барчасига тайёр. Оқ нарсани
била туриб “қора” дейишади. Бундай аёлларни эркаклар жуда ёмон кўришади. Ахир улар билан бирга яшашнинг ўзи бўлмайди. Бу аёл ҳечкимнинг фикрини менсимайди. Эркак кучли бўлса уни ташлаб кетади, ландовур бўлса умрининг охиригача у билан қийналиб яшайди.

Инжиқлар: Аёлга ноз қилиш ярашади. Бироқ бунинг ҳам меъёрини билиш лозим. Акс ҳолда аёл инжиқ деб саналиши мумкин. Ноз қилишнинг ҳам вақтини билиш лозим. Ҳамманинг олдида бундай қилиш умуман шарт эмас. Баъзи ҳолатларда эса усиз бўлмайди.

Зерикарли аёллар: Фақатгина ўзи, турмуш ташвишлари овсин ёки қўшнилар ҳақида гапирадиган аёллар тез зериктиради. Яхши суҳбатдош бўлиш учун дунёқараш кенг бўлмоғи даркор. Ҳатто муҳаббат ҳақидаги суҳбатлар тезда жонга тегади. Эркакнинг қизиқишларини билиши, у билан бирга ҳатто футбол ҳақида гаплашишга тайёр туриш лозим.

Ҳозирча шулар. Гапларимиз баъзиларга ёқмаган бўлса узр сўрайман.