Get Mystery Box with random crypto!

БАЛАНС ҚОНУНИ Бу қандай қонун?! Ҳаётда ҳамма нарсада муво | Boy Bo'lish Sirlari , Psixologiya

БАЛАНС ҚОНУНИ

Бу қандай қонун?!
Ҳаётда ҳамма нарсада мувозанат бор:
Агар сиз нафас олсангиз, уни албатта чиқарасиз,
Дон сепсангиз, ҳосилини оласиз,
Сиз ниманидир берадиган бўлсангиз, албатта сизга қайтиб келади....

Фақат нафаснинг ўзи бўлмайди, биз фақат нафас олиб туролмаймиз, барибир нафас ҳам чиқарамиз!
Ҳар доим ҳаётимизда ёмонлик бўлавермайди, албатта яхши кунлар ҳам келади.
Шунингдек, доим "олиш" мумкин эмас, "бериш"нинг ҳам вақти келади. Аммо "бериш" исталмаган жойларга кетмаслиги учун буни билиб бажариш керак!

Бу қонун амалда қандай қўлланилади?
Пул олиш, учун уни кимгадир бериш керак, Қийин вазиятда бўлсангиз ҳам!
Севимли бўлишингиз учун, сиз ҳам севишингиз керак!
Бошқалардан яхши кайфият олиш учун, сиз ҳам яхши кайфият улашишингиз керак!
Мақтов эшитиш учун, сиз ҳам бошқаларни мақташни ўрганишингиз лозим!

Бериш ва олиш қонунини ўзингиз тушуниб, ўрганиб, синаб кўринг. Шунда ҳаётингиз яхши томонга ўзгарганини кўрасиз!