Get Mystery Box with random crypto!

Иродали инсонларга хос 10 хислат . | Boy Bo'lish Sirlari , Psixologiya

Иродали инсонларга хос

10 хислат .
Нолиш билан вақт ўтказмайди . Иродаси мустаҳкам инсон ҳеч қачон қўлини қовуштириб, соатлаб арзи ҳол қилмайди. Чунки улар масъулиятни ҳис қилишади ва ҳаётларида ўзлари бош роль ижрочиси эканлигини англашади.

Ўзига-ўзи ҳукрмон . Бошқаларнинг ишларини назорат қилишмайди ва уларни атрофдагилар бошқаришига йўл
қўймайди . Айниқса, иш борасида ҳис-ҳаяжонини ташқарига чиқаришмайди, ақл билан йўл тутишади .

Ўзгаришлардан ўзини олиб қочмайди. Чунки матонатлилар ўзгаришлардан қўрқмайди Ўзгаришлар иложсиз ишдек туюлмайди. Шунинг учун бошлаган ишларини омадли якунлашади.

Арзимас воқеалар учун куйинмайди . Улардан ҳеч қачон тиқилинч йўлда қолиб кетгани ёки бирор буюмини йўқотиб қўйгани ҳақидаги шикоятни эшитмайсиз. Диққатларини бир жойга тўплаб, вазиятнинг ечимини излашади.

Ҳаммага ёқишга уринмайди. Сабаби у билади, ҳамманинг кўнглини бирдек олиб бўлмайди. Ва кимдир уни рад қилишидан қўқрмайди. Уларга салбий муносабатда бўлганларга ҳам яхши гапиришда давом этиб, хушмуомалалик билан илтимосларини амалга оширади .

Таввакал қилишдан чўчимайди. Тўғри, улар шошқалоқлик билан ўйламасдан қадам ташлашмайди, аммо керак пайтда таввакал қилишни ҳам билишади. Чунки аввало ақл тарозисида ҳаммасини тортиб кўришади-да.

Ҳассасини бир марта йўқотади. Яъни хатоларидан хулоса чиқариб, иккинчи бор бунга йўл қўйишмайди.

Ўзгаларнинг ютуғига ҳасад қилмайди. Ва атрофдагиларни чин дилдан қутлашади. Билишадики, кимки меҳнат қилса, унга омад кулиб боқади .

Омадсизликка дуч келса, ортга қайтмайди. ҳар қандай мағлубиятдан киши ўзига нимадир олиши, дунёқараши ўсиши мумкинлигини билишади .

Катта натижаларни кутишмайди. Сабаби вақт ва кучини аниқ марра сари сарфлаб, натижани олдиндан чамалашади.

Бу ҳислатлар сизда ҳам албатта бор. Сиз иродаси мустаҳкам инсонсиз.

Moxlaroy Psixolog