Get Mystery Box with random crypto!

Биласизми? ​​Инсонларни омад йўллари ёпилиб қолишига нималар | Boy Bo'lish Sirlari , Psixologiya

Биласизми?

​​Инсонларни омад йўллари ёпилиб қолишига нималар сабаб бўлади

Бугун сизлар билан омад йўлингиз ёпилиб қолишига сабаб бўлувчи блок ҳақида гаплашамиз. Бу қандай блок экан дейсизми?
Бу блок кўп инсонларда учрайди... яъни “ёпиқ юрак, ёпиқ қалб” дир.
Масалан: биз кимдандир совға олдик, биз қандай жавоб қайтарамиз..... “нима қилар эдингиз менга совға бериб”,
“шарт эмас эди”, “овора бўлибсиз “ каби сўзларни айтамиз. Aслида бундай сўзларни айтмасдан, “совға учун раҳмат, миннатдорман” десангиз, ҳаётингизга бундан- да кўп совғалар кириб келаверади. Қалбингиз ҳам очилаверади.

Шундай майда нарсаларни ҳам қабул қилмасангиз, унда қандай қилиб ҳаёт сизга туҳфа этмоқчи бўлган катта совғаларни қабул қиласиз?
Ҳар қандай совғани ҳам, ҳар қандай вазиятларни ҳам ҳозирги сониядан бошлабоқ қабул қилинг, тан олинг! Қалбингизни очинг!

Сизни ширинлик билан меҳмон қилишдими, миннатдорчилик билан қабул қилинг. Транспортда жой беришдими, кулинг-да, ўтириб олинг.
Совға олдингизми, уни ҳам қабул қилиб, миннатдор бўлинг.
Керак эмас эди, овора бўлибсиз каби сўзларни ишлатманг.

Қанчалик қалбингиз очиқ бўлса, шунчалик ҳаётингизда мўжизалар юз бераверади.

Энг муҳими, ШУКР қилинг!
Ҳар бир сония, дақиқа учун ва сизда жамики бор инсонлар ва нарсалар учун ШУКР келтиринг!

Ҳаётингиз ҳам ШУКР қилганингиз сари, гўзаллашади, вазиятларингиз яхшилик билан ечилади, омад ва бахт ҳамиша ёнингизда бўлади!