Get Mystery Box with random crypto!

Ижрода: Шаҳло Ботирова.... АЁЛ хақида. (таъсирли мақола) | Sirlasamiz👑



Ижрода: Шаҳло Ботирова....

АЁЛ хақида. (таъсирли мақола)

Дунёга келишинг учун 9 ой ишлаган ХАММОЛ.
3 йил ошкозонидаги ризқини тенг бўлишган САХИЙ.
Камида 10 йил кирларингизни ювган ХИЗМАТКОР.
20 йил мазали таомлар билан сийлаган ПАЗАНДА.
Туғилганингиздан бери хам бемор бўлган пайтларингиздан мижжа қоқмай ғамхўрлик қилган беминнат ХАМШИРА.
Жонингиз учун жонини беришга тайёр ЖОНКУЯР.
Хеч қачон бирор нарса умидида яхши кўрмаган шунчаки борлигингизни бахт деб билган ягона ИНСОН.
Емай едирган, киймай кийдирган, биринчи болам есин деб яшаган ФИДОЙИ.
Бир сўз билан айтганда ердаги фаришта - бу АЁЛ.

Фалак чақса бошларга чақмоқ.
Боғ чидамас чидаркан АЁЛ.
Энг буюк дард дейдилар тўлғоқ.
Тоғ чидамас, чидаркан АЁЛ.
Гар ташналик бағрини тилса,
эр чидамас чидаркан АЁЛ...
Юртга очлик ё қирғин келса,
Шер чидамас, чидаркан АЁЛ.
У ғинг демас, демас на вох..
Гар жонига келса хам завол..
Лекин, лекин фарзанд чекар бўлса ох хамма чидар, чидолмас АЁЛ.