Get Mystery Box with random crypto!

Эркаклар ва аёллар бошқа-бошқа тилларда гапирадилар, буни ҳеч | NUR PSIXOLOGIYA MARKAZI🔆

Эркаклар ва аёллар бошқа-бошқа тилларда гапирадилар, буни ҳеч сезганмисиз? 

Эркак бирор нарса ўйласа, уни очиқчасига айтади. Аёлнинг айтган гапларида эса яширин маъно мавжуд бўлади. Айнан мана шу нарса ҳам улар орасидаги келишмовчиликларни гуркиратиб юбориши мумкин.

«Ҳеч қачон менга ёрдам берай демайсиз» деган гап аёлнинг оғзидан чиққан пайтда унинг замирида «Менга ёрдам берсангиз ҳурсанд бўлардим» деган гап бўлади.

Агар у жумлалар орасида «ҳеч қачон» деган сўзни кўп бор қўлласа, шу кунга қадар сизнинг қилган ишларингизни унутди дегани эмас. Шунчаки, аёллар вазиятни бўрттириб кўрсатишга мойил бўладилар. Улар гаплари эркакнинг қалбини яралаши мумкинлиги ҳақида ўйлаб ўтиришмайди.

Агар эркак «Бўлди, бу мавзуни ёпамиз» деса у ҳақиқатан ҳам ушбу суҳбатга нуқта қўйиб мавзуни ёпмоқчи. Ёпилган мавзу эса эркак томонидан бошқа ҳеч қачон кўтарилмайди. 

Агар ушбу жумла аёл томонидан айтилган бўлса, билингки, у шунчаки баҳслашишдан чарчади ва мавзуни вақтинча ёпмоқчи. Аммо тез кунларда уни қайтадан муҳокама қилиш учун тайёр бўлади.

┄┅┅••═•⊰••••• •••••⊱•═••┅┅---
● @Psixologiya_psihologik ●