Get Mystery Box with random crypto!

#РУХИЯТ ​ЯРAТУВЧИ ФAҚAТ БИТТA НAРСAНИ ХОҲЛAЙДИ — ҲAР БИР ИНС | 🎓PSIXOLOGIYA

#РУХИЯТ

​ЯРAТУВЧИ ФAҚAТ БИТТA НAРСAНИ ХОҲЛAЙДИ — ҲAР БИР ИНСОН УЧУН БAХТНИ!

МAСAЛAН:
Баъзи одамлар сизга салбий муносабатда бўлишади. Сиздан ғазабланишади, Сизга заҳарларини тўкишади.

1) Сиз бу вазиятда ҳеч бир инсон мукаммал эмаслигини қабул қилинг!
Буни фақат ўтиш керак бўлган жараён эканлигини англанг.
Ҳаётни ва инсонларни муҳаббат билан қабул қилинг.

2) Сиз у одамнинг ғазаби сизга тегишли эмаслигини тушунинг: бу унинг дунёси, унинг оғриғи, унинг яраси, туйғуси, яъни унинг ўтмишидан, болалигидан қолган оғриқли туйғуси.

У ўз оғриғини, ярасини тўкади. Қичқиради, муҳрланган хотирасидан, ухлаб ётган кучидан ғазабланади. Сиз бу дунё ҳақиқатида у инсоннинг юраги ҳали ёпиқ эканлигини қабул қилишингиз билан ажралиб турасиз.

3) Сиз қалбингизни, бошланғич уйингизни севгингиз билан очиб кенгайтиринг. Шу қадар кенгайтирингки севги частоталари танангизни ўраб олишлари учун имкон яратилинсин. Кўкрак, орқа мия, пинеал безда ёқимли олов ёқилади-бахтнинг кенгайиш ҳолати! Севги ҳар бир ҳужайрангизни тўлдиради.

4) Энди Сиз, фақат шу ҳолатда, у одамнинг асл, бошланғич хотира ҳужайрасини ўз маконингизда очасиз ва у инсонни бахтли деб тасаввур қиласиз. Бу оғриқдан шифо топаётганини, ҳаётга бўлган севгиси ва ишончи ошаётганини ҳис қиласиз.

Шуни эсда тутингки, сиз уни ташқи дунёсини ҳам, назарини, фикрини ҳам ўзгартирмайсиз! Сиз унга таъсирингизни кўрсатмайсиз. Сиз шунчаки, уни шартсиз равишда асл қалбингиз севгиси қучоғида ўраб оласиз.

Истаклар - ишонч билан очилади!
Ҳар бир жараёнга ишонинг, фақат бахт ва яхшилик изланг!

Шунда Юрак ўз ички дунёйингизда мукаммал проекциянгизни очиб беради, буни сиздан бошқа ҳеч уддалай олмайди. Бу сизнинг ҚИРОЛЛИК жойингиз.

Сиз асосий асосий проекциянгизни очинг. Улар Сизни севги частоталари билан тўйинтиради.

Сиз буни унутгансиз, лекин ҳавотирланманг! Юрагингизни кенгайтиринг ва онгнинг юқори даражаларига кўтарилинг.

Сизни чалғишга вақтингиз йўқ: сиз ҳам энг юқори цивилизацияларнинг севгиси, бахти ва ғамхўрлиги билан яшашингиз керак.

5) Вақт ўтади ва Севги кучлари ўз координаталарини моддийлаштиради. Чунки сиз ўз ҳохишингизни билдирдингиз. Хоҳладингиз - очилди.

Бу жараёнда дунёқарашингиз ва ҳаётга идрокингизни ўзгартирадиган вазият бўлиши мумкин. Барчаси ўз вақтида намоён бўлади.

Сиз жанг қилмайсиз, лекин ҳеч қандай якуний нуқта бўлмаган жойда чексиз - чексиз севги эликсири оқимига уланасиз!

Севги — ягона, бошланғич маконингизнинг тахтига ҳукмронлик қилсин!
Мен сизни жуда яхши кўраман

Aгар сиз ички оламингизда юрагингизни кенгайтириш ва юқори онг даражаларига кўтарилиш учун розилигингизни берсангиз, Сиз биз билан Эликсир бекатларининг чексиз севги оқимига уланасиз, тўйинасиз, Севги...

Ш Махсумова

@PSIHOLOGRAM