Get Mystery Box with random crypto!

#РУХИЯТ ​ Ҳамма кучингиз уйғониши ва юқори оламларга кўтари | 🎓PSIXOLOGIYA

#РУХИЯТ

​ Ҳамма кучингиз уйғониши ва юқори оламларга кўтарилиши учун онгингизнинг барча ҳужайралари уйғониши муҳимдир.

Ҳар бир ҳужайраларингизни уйғотишни бошлаганингизда, сиз атрофингиздаги ўзгаришларни ва одамларнинг қандай ўзгаришини кўрасиз.

Руҳ ўзини эслайди, барча қисмларини тўплайди ва ҳаракат қилишни бошлайди. Ва унинг ҳаракатларидан, табиийки, бошқалар уйғонади.

Бундан ташқари, ҳали ҳам ўйинлар ичида қолишни истаганлар эса, эртами-кечми улар ҳам ривожлана бошлайди, эволюцияга киради. Чунки Ер ўз харакатидан ҳали тўхтамайди.

Сизнинг онгингиз ва вужудингиз Севги ва миннатдорчиликлар макони. Буни шунчаки, унутгансиз. Сиз бирор кишини ёки унинг касаллигини ёқтирмайсиз - уни ўз маконингизда кенгайтиринг.

Эволюцияга қадам қўйганингиздан кейин Сизда ажратиш туйғулари ҳам йўқ бўлади. Кимнидир орқада қолаётгани, ёки олдинга кетаётгани, кимнидир “яхши, ёмон”га ажрата олмайсиз.
Сиз бир БУТУНЛИК, БИРЛИККA келасиз.

Шундай қилиб, сиз барча қисмларни бирлаштирасиз ва ягона Руҳга айланасиз. Худди шу руҳда ривожланиш, ўзини севиш, ўзини англаш каби ягона режа мавжуд.

Бу жараёнда Сиз кимнидир ёнига бормайсиз, лекин ўзингизни билиб оласиз, сиз қисмларингизни тўплайсиз ва ўз қисмларингизни озиқлантирасиз

@PSIHOLOGRAM