Get Mystery Box with random crypto!

#РУХИЯТ Замонавий дунёда хам бахтли, хам омадли хамманинг х | 🎓PSIXOLOGIYA

#РУХИЯТ

Замонавий дунёда хам бахтли, хам омадли хамманинг хаваси келадиган булиш сирлари билан булишаман

Камчиликларингиз ҳақида ўйламанг! Бу энг биринчи ва муҳим қоидалардан бири. Сизда бор муаммолар бошқаларда йўқ, дейсизми?!

Ҳеч қачон, қандай вазият бўлишидан қатъи назар қаддингизни эгманг! Эгилиб борганингиз сайин муаммолар гирдобига чўкиб кетаверасиз. Аксини қилсангиз, ўз-ўзидан ечимни ҳам тополасиз.

Тушкунликка тушиш?!
У нима ўзи?
Бу сизнинг ҳаётдаги асосий шиорингизга айланиши керак. Ҳар бир кундан завқланиб яшанг!

Тинглашни ўрганинг! Ўз фикрингизни ҳеч кимга уқтирманг. Шундай тингловчи бўлингки, атрофингиздагиларнинг ўзлари сизга талпинишсин.

Ўз ифорингизни топинг. Дидингизга мос келган атирдан мунтазам фойдаланинг.

Кимнингдир нусхасига айланманг. Ўз услубингизни топинг. Бировларнинг кийиниши, юриш-туришига ҳавас қилишингиз мумкин. Аммо худди унингдек бўлишга ҳаракат қилманг.

Сумкангизда ширинлик олиб юринг. Нега дейсизми? Айрим вазиятларда тилни ширин қилишга тўғри келади. Ана шунда фойдаланасиз. Бу ҳам дипломатия усулларидан бири

Телефонда суҳбатлашаётганда баланд овозда гапирманг. Атрофингизда ҳеч ким бўлмаса ҳам барибир эҳтиётингизни қилганингиз маъқул. Бирор воқеани эшитсангиз, ҳиссиётларингизни (кўз ёш масалан) йўлакдан ўтиб-кетиб турганларга кўрсатиш шарт эмас.

Лабингиздан табассум аримасин. Ҳар қандай вазиятда ҳам кулиб туринг. Шунда сизга нисбатан бўлган ҳурмат, эътибор ва меҳр ортиб боради.

Ўзингиз ҳақингизда камроқ гапиринг. Одамларни қизиқтирган суҳбатдош бўлиш учун сирлилик фойдадан ҳоли
эмас

@PSIHOLOGRAM