Get Mystery Box with random crypto!

Ассаламу алайкум барчага! Ҳаёт — райҳон ифорли ишқ билан янги | Психолог Дилфузахон Ганиева

Ассаламу алайкум барчага!

Ҳаёт — райҳон ифорли ишқ билан янги кунда уйғонмоқдир...

Озгина ризқ билан ҳам бахтли бўлишни уддалаш демакдир ҳаёт.
Бир пиёла чойда умрни кўрмоқ.
Чин дилдан, сохталиксиз кулмоқдир ҳаёт.
Бир гул япроғида дўстингни соғинмоқ.
Жойнамоз устида ўлмоқдир ҳаёт.
Қуёшнинг пойида муз кўзни қамаштирар экан, парво қилмай меҳр тафтидан ёнмоқдир ҳаёт.

Ҳаётнинг яна бир кунига Уйғотганга ҳамду санолар, уйғонларга дуои саломлар бўлсин.


Гўзал амалларимиз ажри
жаннату Фирдавслар билан мукофотлансин!

Намоз ўқимайдиганларга намоз муҳаббати берсин, Роббим!

Шаърда хайрни кўра оладиган басират, мусибатда неъматни фарқлайдиган фаросат берсин, Роббим!

Қўлимизни, қалбимизни, онгу тафаккуримизни ва тилимизни Ўзи рози бўладиган сўзу амалларга машғул қилсин!

Хайрли тонг қадрли опа сингилларим!!
Сизни Оллохим наздида яхши кўраман... Мен билан бирга эканлигингиздан миннатдорман...